Samira Ismailova
Андоза:Велопойгачи билгиқутиси
Самира Исмаилова (2007-йил 29-июнда туғилган) — ўзбекистонлик трек ва шоссе велопойгачиси. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда 7 Сабер Узбекистан Wомен Cйcлинг Теам жамоаси аъзоси. У Олга Забелинская мураббийлигида машғулот ўтказади.
Фаолияти

2025-йилда Малайзиянинг Нилаи шаҳрида ўтказилган Велотрек бўйича Осиё чемпионатида Исмаилова ўсмирлар ўртасидаги яккалик қувиш (3000 м) пойгасида 3:46.800 натижа билан жаҳон рекордини ўрнатди ва олтин медални қўлга киритди.
2026-йил феврал ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган Шоссе велоспорти бўйича Осиё чемпионатида 23 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги 109,2 км масофали пойгада ғолиб чиқди ва олтин медалга сазовор бўлди.
2026-йилда велотрек бўйича Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.