Самоа, Денгизчилар ороллари — Тинч океандаги вулкан ороллари, Полинезияда, 13—14° ж.к.да. Энг йирик ороллари — Савайи, Уполу, Тутуила. Мустақил давлат — Самоа ва АҚСҲ мулки бўлган Шарқий Самоага бўлинган. Кадимда С.га полинезлар келиб ўрнашган. Европаликлардан оролга илк бор (1722-йилда) голландиялик Я. Роггевен борган. 1768-йилда франсуз денгизчи сайёҳи А. Бугенвил оролга келиб, унга Денгизчилар ороллари деб ном берган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил