САМОРИ (Саморй) Тйпе (тахминан 1840— 1900) — Африка давлат ва сиёсат арбоби, лашкарбоши. Юқори Нигер ҳавзасидаги малинка халқининг Уасулу давлати асосчиси (19-асрнинг 70—90й.лари). Ғарбий Африка халқларини бирлаштиришга ҳаракат қилиб, Европа мустамлакачиларига карши курашган. Франсузлар томонидан 1898-йилда асирга олинган ва Нджоле (Габон) қишлоғига сургун қилинган, ўша ерда вафот этган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил