Самуэл Шимон (1956-йилда Ироқнинг Ал-Ҳаббания шаҳрида туғилган) – ассурияликлар келиб чиқишли ироқлик ёзувчи ва журналист. У 1979-йилда Голливудда режиссёр бўлиш орзусида Ироқни тарк этган ва шундан бери Дамашқ, Амман, Байрут, Никосия, Аден, Қоҳира, Тунис ва Парижда яшаган, охир-оқибат Лондонда жойлашган. У рафиқаси Маргарет Обанк билан биргаликда Банипал адабий журналининг ҳам асосчиси ва 39-сонидан бошлаб муҳаррири ҳисобланади.

Шимоннинг биринчи романи, Ироқлик Парижда 2005-йилда нашр этилган. Бойд Тонкин Тҳе Индепендент газетасида китоб ҳақида ёзар экан, уни „Миллернинг Тропик Cанcерига арабча жавоб“ деб атаган[1].

Манбалар

  1. ↑ Бойд Тонкин. „Самуэл Шимоннинг "Ироқли Парижда" китоби“. Тҳе Индепендент (25-март 2005).

Ҳаволалар