Samuil Marshak
Самуил Яковлевич (1887.22.10, Воронеж — 1964-йил, 7-апрел, Москва) — рус шоири, ХХ аср рус болалар адабиёти асосчиларидан. М.нинг „Жек қурган уй“, „Болалар қафасда“, „Ахмоқ сичқонча ҳақида эртак“ шеърий китоблари 1923-йилда нашр қилинган. М. 1933-йилда „Мистер Твистер“ ҳажвий памфлетини яратди. „Номаълум қаҳрамон ҳақида ҳикоя“ романтик достони (1938)да янги давр қаҳрамонларининг жасорати ифодаланган. „Ҳарбий почта“ (1944), „Ҳар хил рангли китоб“ (1947), „Йил бўйи“ (1948), „А дан Я гача завқли саёҳат“ (1953) шеърий китобларида болаларнинг ўзига хос табиати, адабиёт ҳақидаги фалсафий фикрлари ўз ифодасини топган. Унинг „Ун икки ой“, „Ақлли асар“, „Мушуквойнинг уйи“ эртак-песалари машҳур. М. „Ҳаёт бўса-ғасида“ автобиографик қиссаси (1960) ва „Тарбиявий сўзлар билан“ мақолалар тўплами (1961), „Танланган шеърлар“ (1962) асари муаллифи. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Манбалар
- Шеър ва эртаклар, Т., 1959; Ёнғин, Т., 1959; Стёпа амаки, Т., 1960; Ахмоқ сичқонча ҳақида эртак, Т., 1961.
Адабиёт
- Смирнова В., С. Я. Маршак, М., 1954; Галанов Б. Е., С.Я. Маршак. Жизн и творчество, 4 изд., М., 1965; С ар но в Б., Самуил Маршак (очерки поэзии), М., 1968.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Андоза:ДЕАУЛТСОРТ:Маршак, Самуил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |