Сандал, танча — маҳаллий иситиш воситаси. Қадимдан Ўрта Осиёда, Афғонистон, Эрон, Туркия, Япония ва бошқа Шарқ мамлакатларида ишлатилиб келинган. Шунинг учун хонанинг бир четига чуқурча казилиб, ичи махсус шаклда ишланиб, сувалади. Унга курси (хонтахта) о'рнатилиб, усти кўрпа билан ёпилади. Ко'мир ёки саксовул чўғи билан иситилади. Замонавий иситиш воситалари туфайли Сандалга эҳтиёж қолмаяпти[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил