Sandiq
Сандиқ — рўзғор буюми; ичида уй анжомлари, кийимкечак, зебзийнат буюмлари ва бошқа сақланади. Асосан, ёғочдан, шунингдек, темир ва бошқалардан ҳам тайёрланади. Шакли тўртбурчак, усти қопқоқли бўлиб, зулфин ҳамда ушлаб кўтариш учун икки ёнига ҳалқа ўрнатилади, ердан кўтарилиб туриши учун ости (4 бурчаги)га поя қоқилади. С.нинг олд, орқа ва остки тахталари бирбирига қўшиб михланади, юзаси пардозланади, бурчаклари жилвир билан силлик,ланади, сўнг олд томони (бети)га гули чизиб олинади, шу чизиқларга тунука ўлчаб қоқилади, сўнгра ҳар хил рангларда бўялади, ҳошияларига чакич чекиб гуллар ҳам туширилади. Қўчқорак, шаш, найзали, бодомча ва бошқа нақш мужассамотли С. амалий санъатнинг юксак намунаси ҳисобланади. Қадимда ҳайвон терисидан, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик ва бўяма тунука билан крплаб безатилган ёғоч С.лар ҳам тайёрланган. Ўрта Осиёнинг Бухоро, Хоразм ва бошқа шаҳарларидаги бозорларда махсус сандиқсозлик расталари бўлиб, уларда С.нинг турли намуналари ясалиб сотилган.
С.нинг кичик ҳажмли тури қути деб аталади. Ҳозир ёғочдан мебел — С. ҳам тайёрланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |