Sandon
Сандон — қиздирилган металлга ишлов бериш (босқон ва болға билан уриб ёйиш, чўзиш, букиш, қирқиш ва ҳоказо) да унинг остига қўйиладиган темир кунда. Асосан, темирчилик, мискарликда ишлатилади. Шакли ва катталиги ҳар хил бўлади. Темирчилик Си катта, чорқирра, тепа қисми кенг бўлиб, аксарият йўғон ёғоч кундага (ғўлага) ўрнатилади. Унга пўлат ёки темирнинг каттароқ бўлакларини қўйиб болғаланади, устида кетмон, белкурак, омоч тиши (поза), теша, болта, ўроқ, пичоқ каби асбоблар ясалади. Мискарликда тумшукли С. ишлатилади. Бундай Сда, кўпинча мис идишлар тузатилади, пардозланади, текисланади. С.нинг заргарлик, соацозлик, тунукасоалик ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган хиллари ҳам бор. С. пишиқ пўлатдан ясалади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |