Sandra Magnus
| Сандра Магнус | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1964-йил 30-октябр Беллевилле, Иллиноис, АҚСҲ |
| Касби | Муҳандис |
| Космик карера | |
Космосдаги вақт |
157 кун 08 соат 42 дақиқа[1] |
| Танлаш | 1996 НАСА Гроуп |
| Миссиялар | СТС-112, СТС-126/119 (Эхпедитион 18), СТС-135 |
Миссия белгиси |
|
| Таваллуди |
|
| Соҳаси | Материалс сcиэнcе |
| Тезис сарлавҳаси | Ан Инвестигатион оф тҳе релатионшип бетwеэн тҳе тҳермочемистрй анд эмиссион беҳавиор оф тҳермиониc cатҳодес басед он тҳе БаО-Сc₂О₃-WО₃ тернарй сйстем |
| Академик раҳбарлари | Норман Ҳилл |
Сандра Магнус (талаффузи: Сандра Мангнис 1964-йил 30-октябрда туғилган) - америкалик муҳандис ва собиқ НАСА астронавти[2]. Магнус СТС-119 экипажи билан орбитада 134 кун давомида парвоз қилган[3]. У космик кеманинг якуний миссияси бўлган СТС-135 экипажига тайинланган. Магнус шунингдек, КЕ5ФЕ қўнғироқ белгиси билан лицензияланган ҳаваскор радио операторидир. 2012-йилдан 2018-йилгача Магнус Америка Аэронавтика ва Астронавтика Институтининг ижрочи директори бўлган.
Биография
Эрта ҳаёт ва та'лим
Магнус Иллинойс штатининг Беллевил шаҳрида туғилиб ўсган. У 1996-йилда Миссури-Ролла Университетида (ҳозирги Миссури Фан ва Технология Университети) физика ва электротехника бўйича илмий даражаларни қўлга киритди. Унинг "БаО-Сc2О3-WО3 учлик тизимига асосланган термион катодларнинг термокимёси ва эмиссия ҳаракати ўртасидаги муносабатни ўрганиш" мавзусидаги диссертацияси Люис тадқиқот маркази томонидан қўллаб-қувватланган[4].
Муҳандислик фаолияти
1980-йилларда Магнус муҳандис сифатида Макдоннел Дуглас учун яширин самолётлар дизайни устида ишлаган. У 1991-йилда А-12 Авенгер ИИ учун ҳаракатлантирувчи тизим устида ишлаган[2].
НАСА фаолияти

Магнус 1996-йилда астронавт номзод сифатида танланган. 1997-йил январидан 1998-йил майигача икки йиллик машғулотлардан сўнг Магнус Астронавтлар идорасининг фойдали юклар бўлимига ишга кирди. Унинг иши Европа космик агентлиги, Япония тараққиёт агентлиги (НАСДА) ҳамда Бразилия билан мувофиқлаштиришни ўз ичига олган. 1998-йил май ойида у Россияда фойдали юкларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича ишлашга жўнатилди. 2000-йилда у Халқаро космик стансия учун CАПCОМ вазифасини бажарган[2].
СТС-112
У ўзининг биринчи космик миссияси СТС-112 ни 2002-йил октябр ойида амалга оширди. Спаcе Шуттле миссиясининг асосий мақсади Халқаро космик стансияда (ХКС) С1 трусс қисмини ўрнатиш ва сарф материалларини етказиб бериш эди. Магнус С1 труссини ўрнатиш ва фаоллаштириш учун зарур бўлган учта космик юриш пайтида, космик стансиянинг робот қўлини бошқарган. Парвоз давомийлиги 10 кун 19 соат 58 дақиқа 44 сония давом этган.
НЕЭМО 11
2006-йил 16-22-сентябр кунлари Магнус Флорида қирғоқларида жойлашган Миллий океан ва атмосфера ма'муриятининг Ақуариус лабораториясида НАСАнинг НЕЭМО 11 миссиясида, денгиз ости экспедицияси қўмондони бўлиб хизмат қилди.
Экспедиция 18
Магнус 18-экспедициянинг бир қисми сифатида Халқаро космик станция бортида парвоз муҳандиси бўлиб ишлаган[2].
СТС-135

2010-йил 14-сентябрда НАСА Магнусни СТС -135 “керак бўлганда учириш” экипажига тайинланган тўртта астронавтдан бири эканлигини э’лон қилди[5]. Бу экипажга тайинланган бошқа а'золар: қўмондон Кристофер Фергюсон, учувчи Дуглас Г. Херли ва миссия мутахассиси Рекс Ж. Уолхайм. 2011-йил январида НАСА СТС-135- ни 2011-йил июл ойида ишга туширилиши режалаштирилган сўнгги космик кема миссияси сифатида элон қилди; СТС-134 2011-йил май ойида муваффақиятли амалга оширилди. Миссия 2011-йил 8-июлда муваффақиятли ишга туширилди ва 21-июлда тугатилди.
2012-йил сентябр ойида Магнус Астронавтлар идораси бошлиғининг ўринбосари бўлди.
НАСАдан кейин
2012-йил октябр ойида Магнус НАСА астронавтлар корпусини тарк этиб, Америка Аэронавтика ва Астронавтика Институти (АИАА) ижрочи директори лавозимини эгаллади[6]. У 2018-йил январигача ушбу лавозимда ишлади[7]
2018-йилдан 2019-йилгача Магнус АстроПланетВиэw директори бўлган. 2019-йилда у мудофаа вазирининг тадқиқот ва муҳандислик масалалари бўйича ўринбосари бўлди[8], У НАСА собиқ маъмурияти Майкл Гриффин қўл остида ишлаган.
Ҳаволалар
- Сандй Магнус Тwиттер саҳифаси
- „Сандра Ҳ. Магнус (Пҳ.Д.) НАСА Астронаут“. НАСА. НАСА (2012-йил 1-октябр). Қаралди: 2019-йил 29-январ.
- Спаcефаcц биограпҳй
- "Спаcебоок," Др. Магнус'с блог дуринг ҳер 2008-9 миссион абоард тҳе ИСС
- НАСА биограпҳй Оcтобер 2012
Манбалар
- ↑ Беcкер, Жоачим „Астронауц анд Cосмонауц (сортед бй "Тиме ин Спаcе")“. www.спаcефаcц.де.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Сандра Ҳ. Магнус (Пҳ.Д.) НАСА Астронаут“. НАСА. НАСА (2012-йил 1-октябр). Қаралди: 2019-йил 29-январ.
- ↑ „Шуттле ландс ин Флорида, эндинг 13-дай вояге“. АП (2009-йил 28-март). Қаралди: 2009-йил 28-март.
- ↑ Магнус. „Ан Инвестигатион оф тҳе релатионшип бетwеэн тҳе тҳермочемистрй анд эмиссион беҳавиор оф тҳермиониc cатҳодес басед он тҳе БаО-Сc2О3-WО3 тернарй сйстем“. СМАРТеч. Георгиа Институте оф Течнологй (1996-йил 1-май). Қаралди: 2008-йил 16-ноябр.
- ↑ НАСА. „НАСА Ассигнс Cреw фор Финал Лаунч он Неэд Шуттле Миссион“ (2010-йил 14-сентябр). 2011-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-октябр.
- ↑ „АИАА Анноунcес Сандра Ҳ. Магнус ас Эхеcутиве Диреcтор“ (2012-йил 19-сентябр).
- ↑ „Др. Сандра Ҳ. Магнус Эхеcутиве Диреcтор Эмеритус“. АИАА. 2019-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 29-январ.
- ↑ „Сандра Ҳ. Магнус, Пҳ.Д.“. У.С. Депт оф Дефенсе. Қаралди: 2020-йил 28-май.