ʻСанг (русча: Санг) — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Поп туманига қарашли шаҳарча. Ушбу ҳудуддан Сирдарё оқиб ўтади. Ундан ташқари қадимда буюк ипак йўлининг бир қисми шу ердан ўтган. Тарих манбаларада ёзилишича Заҳириддин Муҳаммад Бобур ушбу ҳудудга Санг (Занг, заранг яъни „Тош“) номини бериб кетган.

Санг
русча: Санг
Шаҳарча
40°51′43″Н 71°11′19″Э / 40.86194°Н 71.18861°Э / 40.86194; 71.18861
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Наманган вилояти
туман Поп тумани
Асос солинган Милоддан аввалги 2 — минг йилликда
Аввалги номлари занг
Майдон 3,000 км2 (1,200 кв ми)
Иқлим тури ёзи ўрта иссиқ, қиши ўрта совуқ
Расмий тил(лар)и ўзбек
Миллий таркиб ўзбеклар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Почта индекс(лар)и 160512
Автомобил коди +50
Sang ruscha: Санг xaritada
Sang ruscha: Санг
Санг
русча: Санг

Санг — қишлоқи азалдан „Минг уйли Санг“ деб аталиб келган. Санг қишлогини аталиши би­лан боғлиқ бир нечта ривоятлар мавжуд. Биринчиси 715-йилда Фарғона водийсига кириб кел­ган Мухаммад Жарирнинг набираси Шох Фозил бошчилигидаги қўшин билан махаллий аҳоли орасида қаттиқ жанг бўлган. Ушбу жангда ҳалок бўлганлар Сангдаги „Лангар Азиз бува“ мозорига дафн қилинган. Сангдаги хозирги ҳаммом ўрнига қадар бўлган жойлар асли шаҳидлар қабристони бўлган. Жангда ҳалок бўлганлардан Шайхулислом Хўжа Абдуллоҳ Ансорий ва Хўжа Ибодуллоҳ Аламдорийларнинг қабрини кавлаш вақтида ерининг қаттиқлиги билинади. Шу боис, бу ер „санг заранг“, „тошдек қаттиқ“ деб аташган экан. Ик­кинчи ривоятга кўра Мухаммад Жарир ва онаси Биби Убайда билан биргаликда шу қишлоқда ўтиб кетаётган вақтида қишлоқ аҳлидан сувсаб сув сўраганлар. Дарёдан қийналиб олиб чиққан сувларини бермаган қишлоқ аҳлини „тошдан ҳам қаттиқ“ экан деб айтишган. Араблар бу жойни „Занг“ деб аташган. Шунингдек, „занг“ билан, тупик, белга боғланган қўнғироқларга жўр бўлиб ўйналадиган рақс тури ҳам бор. „Зангула“ сўзи форс тилида „қўнғироқ“ маъносини билдиради. Яна „занг“ сўзи қўнғир тупроқ, бой, қаттиқ, кат­та ҳам тош каби маънолари бор. Қишлоқнинг жойлашган ўрни ҳам атрофи Сирдарё, Ғовасой, Резаксой каби сойлар билан ўралиб, дарё ва сойлар узун, қишлоқ эса унга қуйилган кўзли тошга ўхшайди. Араблар масофа ўлчови ҳам „тош“, яъни санг маъноси ҳам бор. „Бобурнома“да ҳам Санг қишлоғи эсга олинган.

Ривоятларга кўра, ака-ука Хўжа Абдуллоҳ Ансорий ва Хўжа Ибодуллоҳ Аламдорий Арабистондан келиб, ВИИ аср охири ва ВИИИ аср бошларида ислом динини минтақага тарғиб қилиш билан шуғулланган. Ака-ука авлиёлар қабри 714–йилга оид. Асрлар давомида зиёратгоҳ сифатида шаклланилиб, иккита алоҳида мақбара ҳолатига келтирилган. Хўжа Абдуллоҳ Ансорий ўз даврида шайхулислом мақомини олган. Бу ер маҳаллий аҳоли тилида Лангар ота зиёратгоҳи деб юритилади.

1937-йилда динга қарши кураш авжга чиққан пайтларда мақбара бузиб ташланади. 1967-йилда аҳоли томонидан қайта тикланади. Айни пайтда мақбара таъмирга муҳтож ҳолатда. Бу эса туман мутасаддилари ва сектор раҳбарлари эътиборидан четда қолаётганини англатади.

Маҳалла фахрийларидан Ботиржон Нурматовнинг айтишича, унга ота-боболаридан ўтиб келаётган Лангар ота зиёратгоҳидан топилган қадим қўлёзмалар сақланиб келаётган экан.[1]

Манбалар