Сангак — Эрон ясси нонининг бир тури. Биринчи марта бу нон 11-асрда тилга олинган. Эрондан ташқари, Озарбайжонда ҳам машҳур бўлган, аммо бу мамлакатда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши билан у фойдаланишдан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бунинг сабаби, Сангак қўлда тайёрлангани ва оммавий истеъмолга яроқсиз эди. Тўлиқ буғдойдан тайёрланган. Учбурчак ёки тўртбурчак бўлиши мумкин. Иссиқ тошларда пиширилган. Сангак нонида витаминлар, калций, оқсил ва темир мавжуд. Сангак нони буғдой унидан тайёрланади. Бу ноннинг яхши хусусиятларидан бири унинг таъми, хушбўйлиги, тўйинганлигидир. Бу ноннинг анъанавий пишириш усули, бошқа нонлардан ўзига хос шакли ва таъми уни Эрон маданияти ва дастурхонида юксак қадрлашига сабаб бўлган, айниқса нонушта учун Сангак нонини бўлишига катта аҳамият берилади. Сангак нони болалар учун ҳам жуда фойдали, айниқса, асаб ҳужайралари ўсиб бораётган даврда донли ноннинг таркибидаги темир болаларни яхши ўсиишида ёрдам беради. Бошқа томондан, кепакли ун кўпроқ Сангак нонига қўлланилганлиги ва кепакли ундаги витамин ва минераллар сақланиб қолганлиги учун бу турдаги нондан фойдаланиш тавсия этилади. Сангак нонида толалар кўп бўлгани учун уни ҳазм қилиш осон. ва у юқори озуқавий қийматга эга.

Манба