Санобар — Марғиёна вилояти ҳокими (мил. И асрнинг 2-ярми). Унинг номидан мис чақалар зарб қилинган. Чақанинг олд томонида С.нинг ёндан кўриниши ва орқа томонида унинг ўтирган шакли тасвирланган. С. исмининг маъноси — "душманни қайтарувчи" бўлиб, у Шарқий Эронда кенг тарқалган. Кушон подшоларидан Герайнинг унвони (эпитета) Санаб (ёхуд С.) бўлган.

Адабиёт

  • Ртвеладзе Э. В., Великий шёлковий пут, Т., 1999.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил