Сансан (Чону, Вигун) — Когурёнинг о'нинчи қироли (197-227). У саккизинчи қироли Синтхенинг учинчи о'г'ли ва бефарзанд вафот этган то'ққизинчи қирол Когукчхоннинг укаси эди. Когукчон вафот этгач, унинг хотини У хоним Сансаннинг тахтга о'тиришини қо'ллаб-қувватлади. Кейин Сансан унга уйланди. Бу аканинг бевасига ука уйланиши одати ҳали ҳам Когурёда амалда бо'лганлигини ко'рсатади. Сансаннинг катта акаси Го Балги исён ко'тариб Хитойнинг ҳарбий ёрдамига таяниб пойтахтга ҳужум қилди. Исёнчилар Сансаннинг укаси Гесунинг  ҳужумига дош беролмай маг'луб бо'лишди ва Го Балги о'з жонига қасд қилди. Кейинчалик Когурё Хитой томонидан ҳужумга учради ва Сансан Хан сулоласига бо'йсунишга мажбур бо'лди. 208-йилнинг ўн биринчи қамарий ойида подшоҳ қурбонлик чўчқасини қувиб, Жутонғчон қишлоғига боради ва у ерда бир ёш аёлни учратиб қолиб уни канизак қилиб олди. У хоним буни эшитиб канизакни о'лдирмоқчи бо'лди, лекин ҳомиладор бо'лганлиги туфайли уни о'лдира олмади. Канизак шаҳзода Тончхонни дунёга келтирди. Шаҳзода Тончхон 213-йилда валиаҳд бўлди ва кейинчалик қиролга айланди. Сансан ҳукмронлигининг 31-йилида, 227-йилда вафот этди ва Сансанг-неунгда дафн қилинди.