Санта-ана — Салвадорнинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Санта Ана вулкани этагида. СантаАна департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 202 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Темир йўл тугуни. Шаҳар Панамерика шоссеси бўйида жойлашган. Иқтисодий аҳамияти бўйича мамлакатда Сан Салвадор шаҳридан кейин 2ўринда. Кофе етиштириладиган раён маркази. Озиқовқат, тўқимачилик, гугурт саноати корхоналари бор. Шаҳарга 1569-йилда асос солинган. Мустамлакачилик даврида қурилган меъморий ёдгорликлари сақланган. Театр бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил