Роқуэ Луис Санта Cруз Cантеро — (талаффузи: Роке Луис Санта Круз Кантеро) — парагвайлик ва испаниялик футболчи, „Либертадорес“ клуби ва Парагвай терма жамоаси ҳужумчиси. 2002, 2006 ва 2010-йиллардаги жаҳон чемпионатлари иштирокчиси.

Санта Cруз Futbol
Умумий маълумотлари
Тўлиқ исми Роқуэ Луис Санта Cруз Cантеро
Туғилган 16-август 1981-йил(1981-08-16) (41 ёш)
  • Луқуэ, Марказий, Парагвай
Фуқаролиги
Бўйи

193 см

Вазни

83 кг

Позицияси

ҳужумчи

Ҳозирги жамоаси

Flag Paragvaya Либертад

Рақами

24

Logotip Vikisklada Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Биографияси

Санта Cруз „Бавария“ сафида

Жамоалардаги фаолияти

Санта Cруз тўққиз ёшида „Олимпиа“ болалар жамоасига қўшилди ва бир неча мавсум давомида уларнинг энг яхши тўпурари бўлди. Унинг муваффақиятлари эътибордан четда қолмади. „Олимпиа“ асосий жамоаси бош мураббийи Луис Кубиля ўн беш ёшли Санта Cрузни асосий жамоага таклиф қилди. Ёш ҳужумчи 1998-йилнинг 27-июлида ўн олти ёшида „Cерро Портеñо“ қарши Парагвайнинг „Класико“ жамоасида профессионал дебют қилган. Санта Cрузнинг ўйини „Олимпиа“га 1998 ва 1999-йилларда Парагвай чемпионатида ғалаба қозонишга ёрдам берди. 1999-йилда Санта Cруз Парагвайда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

„Олимпиа“ ва Парагвай терма жамоасидаги ажойиб натижалари туфайли Санта Cруз 1999-йилнинг иккинчи ярмида „Баерн“ билан шартнома имзолади.

Терма жамоа сафида

1999-йил бошида Парагвай ёшлар жамоаси таркибида Санта Cруз Жанубий Америка ёшлар чемпионатида иштирок этди. Турнирда у Чили, Боливия ва Бразилия терма жамоалари дарвозасига учта гол урди ва терма жамоага ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олишига ёрдам берди.

Ўша йилнинг апрел ойида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Санта Cруз Уругвай ва Коста-Рикага қарши жангларда учта гол уриб, миллий терма жамоага 1/8 финалга чиқишга ёрдам берди.

28-апрел куни Мексикага қарши ўртоқлик учрашувида Санта Cруз Парагвай терма жамоаси сафида дебют қилди[1]. 17-июн куни у миллий терма жамоадаги илк голини Уругвай дарвозасига киритди. Ўша йили Снат Санта Cруз Америка кубоги учун даъвогарга киритилди. Турнирда у Япония ва Перу жамоаларига қарши ўйинларда ажралиб турди ва терма жамоани 1/4 финалга олиб чиқди.

Тўрт йил ўтгач, Санта Cруз иккинчи марта Жаҳон чемпионатига борди[2][3]. Германияда Англия, Швеция ва Тринидад ва Тобагога қарши дуэлларда қатнашган[4].

2007-йилда Санта Cруз миллий терма жамоа билан Америка кубоги учун Венесуэлага йўл олди[5][6]. Турнирда у Колумбия , АҚСҲ, Аргентина ва Мексикага қарши ўйинларда қатнашган[7]. Колумбияликларга қарши кечган дуэлда Санта Cруз терма жамоа сафидаги илк хет-трикини қайд этди[8].

Статистикаси

Клуб Мавсум Лига Миллий кубог Лига кубоги Континентал Бошқа Жами
Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар
Олимпиа Асунcиóн 1997 1 0 — — 0 0 — 1 0
1998 9 3 — — 6 4 — 15 7
1999 14 10 — — 5 2 — 19 12
Жами 24 13 — — 11 6 — 35 19
Баерн Мунич 1999-2000 28 5 5 3 0 0 15 1 — 48 9
2000-01 19 5 1 0 2 1 6 0 — 28 6
2001-02 22 5 3 1 1 0 11 3 1 0 38 9
2002-03 14 5 3 2 0 0 2 1 — 19 8
2003-04 29 5 4 4 0 0 8 0 — 41 9
2004-05 4 0 1 4 2 1 0 0 — 7 5
2005-06 13 4 3 0 1 0 2 0 — 19 4
2006-07 26 2 3 0 2 1 7 1 — 38 4
Жами 155 31 23 14 8 3 51 6 1 0 238 54
Баерн Мунич ИИ 2004-2005 5 2 0 0 — — — 5 2
2005-2006 1 0 — — — — 1 0
Жами 6 2 0 0 — — — 6 2
Блаcкбурн Роверс 2007-2008 37 19 0 0 3 3 3 1 — 43 23
2008-2009 20 4 4 1 3 1 — — 27 6
Жами 57 23 4 1 6 4 3 1 — 70 29
Манчестер Cитй 2009-2010 19 3 2 0 1 1 — — 22 4
2010-2011 1 0 0 0 1 0 — — 2 0
Жами 20 3 2 0 2 1 — — 24 4
Блаcкбурн Роверс (ижара) 2010-2011 9 0 1 0 — — — 10 0
Реал Бетис (ижара) 2011-2012 33 7 2 0 — — — 35 7
Мáлага 2012-2013 31 8 4 3 — 10 1 — 45 12
2013-2014 31 6 1 0 — — — 32 6
2014-2015 12 3 1 2 — — — 13 5
Жами 74 17 6 5 — 10 1 — 90 23
Cруз Азул 2014-2015 10 4 — — — 10 4
Мáлага (лоан) 2015-2016 17 2 2 1 — — — 19 3
Олимпиа Асунcиóн 2016 16 5 — — — — 16 5
2017 26 3 — — 6 1 — 32 4
2018 34 13 4 4 — 4 1 — 42 18
2019 34 26 — — 8 2 — 42 28
2020 27 17 — — 5 0 — 32 17
2021 11 2 — — 3 1 — 14 3
Жами 148 66 4 4 — 26 5 — 178 75
Умумий карерасида 552 168 44 25 16 8 101 19 1 0 699 218

Ютуқлари

Жамоавий ютуқлари

"Олимпиа"

  • Парагвай чемпиони (7) :1998, 1999, Апертура-2018, Клаусура- 2018, Апертура-2019, Клаусура- 2019, Клаусура-2020
  • Парагвай кубоги соҳиби (1): 2021-йил
  • Парагвай Суперкубоги соҳиби (1): 2021-йил

Халқаро ютуқлари

Парагвай

  • Америка кубоги финалчиси: 2011-йил

Шахсий ютуқлари

  • Парагвайда йилнинг энг яхши футболчиси (2): 1999, 2019
  • Парагвай чемпионатининг энг яхши тўпурари: Клаусура-2017 (11 та гол)

Манбалар

  1. ↑ „РОҚУЭ САНТА CРУЗ – ПАРАГУАЙ“. Cанадиан Броадcастинг Cорпоратион. Қаралди: 2011-йил 9-октябр.
  2. ↑ „Англия - Парагвай 1:0“ (ру). соccерwай.cом (2006—06—10).
  3. ↑ „Швеция - Парагвай 1:0“ (ру). соccерwай.cом (2006—06—15).
  4. ↑ „Парагвай - Тринидад и Тобаго 1:0“ (ру). соccерwай.cом (2006—06—20).
  5. ↑ „Парагвай - Колумбия 5:0“ (ру). соccерwай.cом (2007—06—29).
  6. ↑ „США - Парагвай 1:3“ (ру). соccерwай.cом (2007—07—03).
  7. ↑ „Аргентина - Парагвай 1:0“ (ру). соccерwай.cом (2007—07—06).
  8. ↑ „Мексика - Парагвай 6:0“ (ру). соccерwай.cом (2007—07—08).