Santyago
Сантяго (расмий номи Сантиаго де Чиле(исп.)) — Чили давлатининг пойтахти ва энг йирик шаҳри.
Сантяго | |
|---|---|
| 33°26′16″С 70°39′01″W / 33.43778°С 70.65028°W | |
| пойтахт | |
| Асос И’м | 1899 |
| Ҳукумат | |
| • мер | Пабло Залақуэтт |
|
| |
Сантиаго — Чили пойтахти. Анд тоглари этагида, 540 м баландликдаги сойликда, Мап очо дарёсининг ҳар икки соҳилида жойлашган. Иклими субтропик иқлим, январнинг ўртача температураси 19,7°, июлники 7,7°. Йиллик ёғин 363 мм. Аҳолиси 4,64 млн. киши (1997). Сантяго — мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази. Транспорт йўлларининг йирик тугуни. 4 аэропорт бор. Сантяго орқали Панамерика шоссеси ўтган. Валпараисо порти билан темир йўл орқали боғланган. Металлсозлик, машинасозлик, электротехника, кимё, тўқимачилик, тикувчилик, кўнпоябзал, полиграфия, фармацевтика, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Сантягода йирик хорижий ва миллий компаниялар идоралари ва банклар жойлашган.
Шаҳарга 1541-йилил12 февралда испан мустамлакачилари томонидан асос солинган. ХИХ аср бошларигача испан генералгубернаторлигининг маъмурий маркази. Чили мустақиллиги эълон қилинган даврдан (1818) Сантяго — мамлакат пойтахти. Сантягода мустамлакачилик даврида қурилган меъморий ёдгорлик кўп. Шаҳар марказидаги Счоол де Чиле майдони атрофида собор, ратуша ва бошқа сақланган. 3 университет, ҳарбий билим юрти, амалий санъат мактаби, консерватория, Чили Фанлар академияси ва бошқа академиялар, илмий тадқиқот институтлари, кутубхоналар, музейлар, театрлар ва расадхона бор. Метрополитен қурилган. САНТЙАГО, СантягоделосКабалерос — Доминикана Республикасининг шимолий қисмидаги шаҳар. ВегаРеал водийсида жойлашган. Сантяго провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 365 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Темир йўл тугуни. Қишлоқ хўжалиги (кофе, какао, тамаки, шоли, чорвачилик) раёнининг савдо маркази. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат ва поябзал корхоналари бор. Шаҳар яқинидан олтин қазиб олинади. Шаҳарга 1495-йилда Х. Колумб томонидан асос солинган. Католик университети, театр, музейлар бор.[1]
Ҳаволалар
- Сантияго шаҳрининг расмий вебсайти (исп.)
- Сайёҳлар учун қўлланма (ингл.) (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-11-01 санасида архивланган)
| Викиомборда „Сантияго“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |