Sapropelitlar
Сапропелитлар, сапропел кўмирлар (юн, сапрос — чириган ва пелос — балчиқ лой) — қазиб олинадиган кўмирлар гуруҳи. Тубан ўсимлик ва содда микроорганизмлар қолдиқпарининг кўл суви ва лагуналар тубига чўкиб тўпланишидан ҳосил бўлади. Ранги қўнғир, қўнғиркулранг, қора. С. таркибидаги сапропел микрокомпонентлар (алгинит) ва гумус микрокомпонентлар (витринит, фюзинит, лейптинит)нинг ўзаро миқдорий нисбатига кўра, хусусий С. (богхед), гумит С. (кеннелбогхед, кеннелкасянит, черемхит), С.гумит (кеннел, касянит) синфларига бўлинади. С.да учувчан моддалар (60—90%), бирламчи қатрон (50% дан ортиқ), водород (7—12%) миқдори гумолитлардагига нисбатан кўп. Қимматли кимёвий хом ашё ҳисобланади, ундан суюқ ёнилғи олинади. Москва ёни, Иркуцк (Россия) ва Рур (Германия) кумир хавзаларида С. мавжуд. Захиралари кам бўлгани ва кўмирнинг бошқа турларидан (кўпинча қўнғир кумирдан) ажратиб қазиб олиш қийин бўлгани туфайли саноат микёсида қазиб чиқарилмайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |