Сапун — ички ёнув двигатели картерини атмосфера билан туташтирувчи қурилма. С. поршен ҳалқалари зич бўлмаганлиги туфайли поршен билан силиндр орасидаги тирқишдан картерга ўтган газларни чиқариб юбориш ва картерни шамоллатиш учун хизмат қилади. Картердаги мой газ билан бирга ташқарига чиқиб кетмаслиги ва ташқаридан картерга ифлос ҳаво кирмаслиги учун С.га махсус филтрли мой қайтаргич ўрнатилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил