Сақмон, сақмол — қўзиларининг ёши ва ривожланиши бир хил бўлган эмизикли она қўйлар гуруҳи. С.лар, одатда, янги қўзиларни бут сақлаш, парваришлаш масқадида тузилади. Қўзиларнинг ёшига, яъни туғилган кунига кўра кичик, ўрта ва катта С.ларга бўлинади. 1 —10 кунлик қўзиси бўлган она қўйлар гуруҳи кичик, қўзиси 11—20 кунликлари ўрта; қўзиси 21 — 30 кунликлари катта С.га киради. Ҳар бир Сга чўпон вазифасини бажарувчи "сақмончи" тайинланади. Қўзиларнинг чиниқиши, ривожланиши ва бошқа белгиларига қараб тўл мавсуми даврида қўзили қўйлар кичик Сдан катта Сга кўчирилади. Тул мавсуми тугагач, С.лар ягона сурувга бириктирилади ва қўзилар ўз оналари билан 4—5 ойгача бирга парваришланади.

Абдусаттор Ачиров.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил