Sarah Song
Сара Сонг (хитойча: 宋熙年; 1985-йил 9-август) — телебошловчи, актриса, профессионал МC ва гўзаллик танловлари ғолибаси. У 2007-йилда „Мисс Чинесе Интернатионал“ унвонига сазовор бўлган. Шунингдек 2006-йилда „Мисс Сйдней Чинесе“ унвонини ҳам қўлга киритган[1].
| Сараҳ Сонг | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1985-йил 9-август Гуангзҳоу, Хитой |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Актриса, телебошловчи |
| Фаолият йиллари | 2007-ҳозирги кунгача |
| Турмуш ўртоғи | Жасон Чан Чи-сан |
| Болалари | 2 |
Ҳаёти
Сонг Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида туғилган ва 6 ёшида ота-онаси билан Австралиянинг Сидней шаҳрига кўчиб келган. У дастлаб қизлар ўрта мактаби, кейин эса Пймбле хонимлар коллежида ўқиган ва уни 2003-йилда тамомлаган. Сонг Янги Жанубий Уэлс университетида бакалавр даражасини олган. Хизматлар маркетинги бўйича таълим олган, лекин „Мисс Чинесе Интернатионал“ танловида ғолиб бўлганидан кейин ўқишни ташлаб кетган.
Танловлардаги иштироки
Сонг „Мисс Сидней Чинесе 2006“ танловида 1-ўринни эгаллаб, мусобақа тожини қўлга киритди. Ушбу танловда ғалаба қозонганидан сўнг, у Хитойнинг Фошан шаҳрида бўлиб ўтган „Мисс Чинесе Интернатионал 2007“ танловида Сидней шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Сонг бу танловда ҳам Жанубий Африканинг Ёханнесбург шаҳридан келган Ивй Лу ва Канаданинг Торонто (шаҳридан келган Шеррй Ченни ортда қолдириб, танлов ғолибасига айланди. У, шунингдек, Хитой маданияти элчиси мукофотига ҳам сазовор бўлди[2].
Карераси
Сонг „Мисс Чинесе Интернатионал“ танловида ғолиб чиққанидан сўнг Сонг Гонконгдаги ТВБ телерадиокомпанияси билан шартнома тузди. У ТВБ Пеарл телеканалида кундалик долзарб масалалар бўйича Тҳе Сcоопҳàнгāнгāнгҳàн ва Вита дастурларида бошловчилик қилар эди[3]. Сонг ТВБ канали учун 30 дан ортиқ турли дастурларда иштирок этган.
Сонг ТВБ каналида 12 йил ишлаганидан сўнг 2019-йил сентабр ойида ушбу канални тарк этди[4]. Ҳозирги кунда Сонг ва унинг турмуш ўртоғи Жейсон Чан Чи-сун 130 000 дан ортиқ обуначига эга ЁуТубе каналига эга[5].
Филмографияси
| Йил | Филм | Рол |
|---|---|---|
| 2008-йил | Wҳен а Дог Ловес а Cат | Cатҳй |
| 2010-йил | Тwилигҳт Инвестигатион | Цуи Йинг |
| 2010-2011-йиллар | Линкс то Темптатион | Черрй Даи Меи-ян |
| 2011-йил | Дроппинг Бй Cлоуд Нине | Катй |
| Cурсе оф тҳе Роял Ҳарем | ||
| 2012-йил | Даддй Гоод Деэдс | Хиу Муи |
| Дивас ин Дистресс | Шеунг Йинг-ҳунг | |
| 2013-йил | "Бротҳер’с Кеэпер" | Жудй |
| 2016-йил | Тwо Степс Фром Ҳеавен | Бонни |
| 2017-йил | Мй Агес Апарт | Бонниэ То |
Манбалар
- ↑ „宋熙年湊仔兼職КОЛ月賺6位數 細數8大華姐 位位嫁得好做靚媽 - 晴報 - 娛樂 - 中港台“ (зҳ). Скй Пост (2019-йил 11-декабр). Қаралди: 2020-йил 13-сентябр.
- ↑ „国际中华小姐竞选 悉尼小姐爆冷封后(附图)_影音娱乐_新浪网“. энт.сина.cом.cн. Қаралди: 2020-йил 13-сентябр.
- ↑ 趙允琳 „2007年華姐冠軍宋熙年傳離巢 入行12年主持逾30個節目仍被冷待“ (зҳ-ҲК). 香港01 (2019-йил 29-июл). Қаралди: 2020-йил 13-сентябр.
- ↑ „Сараҳ Сонг ҳас лефт ТВБ“ (эн-СГ). сг.стйле.яҳоо.cом (2019-йил 1-август). Қаралди: 2020-йил 13-сентябр.
- ↑ Вон „資深主持宋熙年:為何我放棄12年的演員生涯,愛上了ЁуТубер生活“ (эн-УС). WИW - Wомен Ин Wорк (2019-йил 9-октябр). 2020-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-сентябр.