Сарапаён – Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти Хонқа туманида жойлашган қишлоқ. Майдони 4,2 кавадрат километр. Аҳолиси 21 070 киши (2012). Қишоқдан Урганч-Бухоро-Тошкент автомагистрали ўтган.

Сарапаён
қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Хоразм вилояти
Туман Хонқа тумани
Иқлим тури кескин континентал
Расмий тил(лар)и ўзбек тили
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5
Почта индекс(лар)и 220803[1]
Автомобил коди 90

Этимологияси

Сарапаён сўзи икки тил яъни форсий ва туркий атамаларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган. Бир қатор олимлар бу сўзни „сар“, „об“ ва „ён“ соз’ларидан яъни сар – бош, об – сув ва ён – макон келиб чиққан деб ҳисоблайдилар. Яна бир қатор олимлар эса сўзнинг ўзагида иккита сўз мавжуд яъни „сара“ ва „поён“ деган қарашга эга. Бунда сара – яхши ва поён – чегара маъносини англатади. Ушбу сўзларнинг туб маъносида қишлоқ ҳудуди ерлари унумдорлиги назарда тутилган. Чунки қишлоққа яқин ва туташ ҳудудлрдан Шовот, Қулобод, Хонқаарна каби йирик каналлар оқиб ўтган[2].

Аҳолиси

2012-йил маълумотларига кўра қишлоқда 21 070 киши истиқомат қилган. Шундан 21 018 киши ўзбек, 13 киши қорақалпоқлар бўлиб, яна татар, украин ва беларус миллатига мансуб аҳоли ҳам яшаб келмоқда[2].

Маъмурий тузилиши

Сарапаён 4 та маҳалладан ташкил топган. Улар Истиқлол, Пахтагул, Қорамози ва Гулистон маҳаллари. Ўз навбатида ушбу маҳаллалар ҳам бир қатор элатларга бўлинган[3].

Хўжалиги

Қишлоқ ҳудуди ерларининг катта қисми суғориладиган ерларда иборат. Бу ерда боғдорчилик, деҳқончилик, полиз экинлари етиштириш асосий соҳалардир[4]. Сарапаёндан йирик автомагистрал ўтганлиги сабабли савдо соҳаси ҳам яхши ривожланган.

Инжтимои соҳа обектлари

Қишлоқда 2 та коллеж, 5 умумий ўрта таълим мактаби, 7 та мактабгача таълим муассасаси, 3 та қишлоқ врачлик пункти ва кўплаб савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари мавжуд.

Манбалар

  1. ↑ „Хоразм вилояти аҳоли пунктлари почта индекслари“. голденпагес.уз. Қаралди: 9-октябр 2023-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 Хонқа тарихи, с. 20.
  3. ↑ Хонқа тарихи, сс. 20–21.
  4. ↑ Хонқа тарихи, с. 21.

Адабиётлар

  • Нуржонов; Жуманиёзова, Мамлакат. Хонқа тарихи. “Хоразм” нашриёти. ИСБН 978-9943-4488-1-0.