Sarapul
Сарапул — Россия Федерациясининг Удмуртия Республикасидаги шаҳар (1780-йилдан). Кама дарёсининг ўнг соҳилидаги йирик порт. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 107,4 минг киши (1998). Иқтисодий аҳамияти жиҳатидан Республиканинг Ижевскдан кейинги 2шаҳри. Кўн ва поябзал саноатининг қад. маркази. Машинасозлик (мудофаа маҳсулоти, радиостансиялар, автомобил радиоприёмниклари, уйрўзғор электр асбоблари, нефт саноати жиҳозлари ва бошқа ишлаб чиқариш) ривожланган. Ёғочсозлик, енгил ва озиқ-овқат саноатлари корхоналари бор. Ижевск механика институтининг филиали, бир неча ўрта махсус билим юрти, драма театри, ўлкашунослик музейи ишлаб турибди. ХИХ—ХХ аср бошлари меъморий ёдгорликлари сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |