Saraxbor
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Сарахбор (форс.—араб. — бош хабарлар) — 1) Шашмақомнинг ҳар бир мақомда ашула бўлими бошланадиган биринчи, бош шўба. С.лар мақом номи билан қўшилиб, С.и Бузрук, С.и Рост каби аталади. Ўз навбатида, ҳар бир С.нинг бир неча (6 тагача) тароналари мавжуд. Асосий С.лардан ташқари Дугоҳ мақомининг 2гуруҳ шўбалар таркибига С.и Оромижон деб номланган шўба ҳам кирган. С.лар 2 чорак такт ўлчовидаги оддий равон (бакбум) доира усулида ижро этилсада, куй тузилиши жуда мураккаб. Улар даромад, миёнхат, дунаср, авек ҳамда улардан кейин келадиган фуровард куй тузилмаларидан таркиб топган. С.лар авжида эса бир нечтадан намуд ишлатилади (мас, С.и Бузрукда Уз зол ва Муҳайяри Чоргоҳ, Си Ростда Сегоҳ, Уззол ва Муҳайяри Чоргоҳ намудлари ва ҳоказо). Слар одатда, 15 ва 14 ҳижоли музоре, мужтасс, мутақориб ва рамал вазнлардаги ғазаллар билан яккахон хонандалар ва ашулачилар ансамбли томонидан (чолғулар жўрлигида) айтилади. С.лар мақомларнинг бош мавзуи сифатида бошқа шўбалар оҳанг ва таркибий тузилишига сезиларли таъсир кўрсатган; 2) тожик мумтоз мусиқа меросида бир неча қисмдан иборат бўлган, турлича номланувчи куй ва ашулалар номи (жумладан, „Сарахбори Кўҳистоний“).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |