Saraxs
Сарахс, Серахс — Туркманистоннинг Ахал вилояти Сарахс тумани маъмурий-маркази. Тажан дарёси водийсида жойлашган шаҳар. Аҳолиси 10,2 минг киши (1991). Гилам ишлаб чиқариш ва бошқа ривожланган.
Сарахс туркманча: Сараҳс | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 36°32′0″Н 61°13′0″Э / 36.53333°Н 61.21667°Э | |
| Мамлакат | Туркманистон |
| Вилоят | Ахал вилояти |
| Ҳукумат | |
| Маркази баландлиги | 285 м |
| Расмий тил(лар)и | Туркман тили |
| Аҳолиси (1989) |
9 585[1] |
| Миллий таркиб | Туркманлар |
| Вақт минтақаси | УТC+5:00 |
| Автомобил коди | АҲ |
|
| |
Этимологияси
Совет даврида туркманча Сарагт деб аталган шаҳар антик даврда ва маҳаллий аҳоли томонидан доимий равишда Сарас деб аталган. Маъноси номаълум, аммо ўрта аср тарихчилари бу одамнинг исми эканлигини таъкидладилар[2].
Тарихи
Қадимги Сарахс шаҳар ҳаробаси милоддан аввалги 1 минг йилликка оид. Х асрдаги Сарахсни эски шаҳар ҳаробаларидан майдон ажратиб турган. Исломиятдан аввалги Сарахснинг катталиги ҳақида маълумотлар сақланмаган. Шаҳар милоддан аввалги 507-йилда ташкил этилган деб даъво қилинади. Гарчи бу сана ўзбошимчалик билан танланган бўлса-да[3], 1993-йил Сарахс шаҳрининг 2500 йиллиги кенг миқёсда нишонланди. Сосонийлар даврида шаҳардан 15 км шарқда жойлашган Меле Ҳайрамда зардуштийларнинг олов ибодатхонаси қурилган. Ибодатхона 1997-йилда Варшава университетининг полшалик археологлари томонидан қазиб олинган[4].
Араб халифалигининг дастлабки асрларида Сарахс гарчи Марвдан 2 баробар кичик бўлсада, анча йирик шаҳар саналган. Араб тарихчиларидан Яъқубийнинг ёзишича, Сарахсда канал, булоқлар бўлмаган, аҳоли қудуқлардан сув ичган; бошқа хабарларга кўра эса канал бўлган, унинг тўғони шаҳардан 2 фарсах олисда жойлашган. Мақдисийнинг ёзишича, канал шаҳарни ўртасидан кесиб ўтган. Шаҳарнинг анча обод эканлигини унинг қулай савдо йўлида жойлашганлиги билан изоҳлаш мумкин. Сарахсда Нишопурдан Ҳирот ва Марвга борадиган йўллар туташган, шу туфайли Сарахс бир мунча ҳарбий (Ҳофизи Абру уни кучли қалъа дейди) ва саноат аҳамиятига (Ёқут Ҳамавийнинг ёзишича, Сарахсда чачвон ва саллалар моҳирона тайёрланган) эга бўлган. Ўрта асрларда Сарахсда илм-фан, маданият, савдо, ҳунармандчилик анча тараққий этган, кўплаб олиму фузалолар етишиб чиққан[5].
Салжуқийлар даврида Сарахсда машҳур меъморлар мактаби ва сўфий Абулфазл мақбараси (тахминан 1024-йил) бунёд этилган. 1089-йилда Сарахсдан 9 км жануби-шарқда Ёрти- Гумбаз мақбараси қурилган, у ерда Шайх Аҳмад ал-Ходий дафн этилгани тахмин қилинади.
Замонавий аҳоли пункти 1884-йилда Сарахс воҳаси Россия империяси томонидан қўшиб олинганида ташкил этилган. У Эрон билан чегарадаги Россия ҳарбий пости вазифасини бажарган. Бу ерда асосан рус ва поляк миллатига мансуб кўчманчилар истиқомат қилган. Шаҳарда ҳозир сақланиб қолмаган православ черкови қурилган.
2010-йилда Сарахс ёдгорликлари, жумладан Қадимги Сарахс, Абул Фазл мақбараси ва Меле Ҳайрам ибодатхона мажмуаси Туркманистон ҳукумати томонидан „Туркманистондаги Ипак йўли объектлари“ рўйхатининг бир қисми сифатида ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси объектлари бўлиш учун номзодлар рўйхатига киритилган[6].
Иқлими
Сарахснинг иқлими иссиқ ярим қуруқ иқлим (Кöппен иқлим таснифида БШ), қиши салқин ва ёзи жуда иссиқ. Ёмғир одатда енгил ва тартибсиз бўлиб, асосан қиш ва куз ойларида ёғади.
Транспорти
Сарахс Эрон-Туркманистон чегарасидаги ўтиш пункти бўлиб, 1996-йилда очилган Эроннинг Тажандан Машҳадгача бўлган юк темир йўлида вагонлар стандартлари алмаштирилиши керак бўлган жой. Бу йўл орқали Яқин Шарқ мамлакатларига чиқиш имконияти пайдо бўлди.
Сарахс ва Ашхобод ўртасида йўловчи қатнови ҳам йўлга қўйилган[манба керак]. Сарахсдаги аэропорт ишламаяпти.
Манбалар
- ↑ „ру:Всесоюзная перепись населения 1989 г.: Численность городского населения союзных республик, их территориальных единиц, городских поселений и городских районов по полу“ [Алл-Унион Популатион Cенсус оф 1989: Тҳе урбан популатион оф тҳе Унион'с републиcс, тҳеир территориал униц, урбан сеттлеменц анд урбан ареас бй сех] (ру). демосcопе.ру (2009). 2009-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Атанйýазоw, Солтанşа. Түркменистаның Географик Атларының Дүшүндиришли Сөзлүги. Ылым, 1980 — 247-бет.
- ↑ Брадт Гуиде то Туркменистан, 1-нашр, 131-бет.
- ↑ „Меле Ҳаирам, Арчаэологй ин Серакҳс Оасис“. Полиш Арчаэологиcал Миссион ин Иран анд Cентрал Асиа. Қаралди: 2013-йил 23-март.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Силк Роадс Ситес ин Туркменистан, УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре“. УНЕСCО. Қаралди: 2013-йил 23-март.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |