Сардиналар — селдсимонлар оиласининг 2 уруғи (сардиналар, сардинопслар)ни ўз ичига оладиган баликлар гуруҳи. Танаси 2 ёндан сиқилган, уз. 30— 35 см гача. Танасининг ён томонлари бўйлаб қора доғлар, дум сузгичи асосида 1 жуфт узун тангачалар бўлади. Ҳар бир уруғи бир неча тур ва кенжа турларни ўз ичига олади. Жанубий ва Шимолий Американинг шарқий соҳилларидан ташқари, барча илиқ ва субтропик денгизларда тарқалган. Узоқ Шарқ сардинаси, яъни иваси Узоқ Шарқ денгизларида, европа сардинаси Ғарбий Европа денгизларида тарқалган. Планктонхўр, 8—14 йил яшайди; 2 ёшида вояга етади. Увилдириғини (25—29 минг) сувнинг юза қисмига (пелагик) қўяди. Овланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил