Sardiniya
Сардиния — Ўрта денгиздаги орол, Апеннин ярим оролдан ғарбда. Корсика оролдан Бонифачо бўғози орқали ажралган. Италия ҳудуди. Майдони 24 минг км². Шарқий қирғоқлари тик, ғарби нисбатан қия. Релефи шарқида тоғли (энг баланд жойи — ЛаМармор тоғи, 1834 м), асосан, гранит ва кристалли сланецлардан тузилган. Ғарби ва шимолиғарби лавали ва туфли плато, жан.ғарби Кампидано пасттекислигидан иборат. Иклими субтропик, ўрта денгиз иқлими. Январнинг ўртача температураси 7—10°, июлники 24—26°. Ичлига текисликларда 600 мм дан тоғларда 1000 мм гача ёғин ёғади. Ёзи қурғоқчил. Дарёлари қисқа, қишда тўлиб оқади. Суви суғоришга сарфланади. Доим яшил ва барг тўкувчи ўрмонлар, маквис чакалакзорлари бор. Хўжалигида қишлоқ хўжалиги ва кончилик ривожланган. Картошка, дуккакли ва донли экинлар экилади, ситрус мевалар, узум етиштирилади. Балиқ овланади, қўй боқилади. Йирик шаҳри ва порти — Каляри.[1]
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |