Sardor Ahmad Chishtiy
| Молана Сардор Аҳмад Қадри Чишти | |
|---|---|
| Таваллуди |
22-сентябр 1903-йил 29 Жумодул охир 1321-йил (ҳижрий) |
| Вафоти |
29-декабр 1962-йил (59 ёшда) 1 Шаббон, 1382 ҳижрий йил Жҳанг Базаар Фаисалабад, Покистон |
| Касби | Ислом уламоси |
Сардор Аҳмад Чиштий Қодрий (1903—1962) (урдуча محدث اعظم مولانا سردار احمد چشتی قادری) — покистонлик сўфий авлиё, муҳаддис, ўқитувчи, ҳуқуқшунос, муаллиф, Покистон олими, ўзининг издоши Муҳадий-Азиз томонидан Ислом олими, деб тан олинган[1][2].
Оиласи
Сардор Аҳмад Чиштийнинг отаси Чоудри Миран Бахш Чиштий эди. У 1903-йил 22-сентябрда Шарқий Панжоб вилоятининг Гурдаспур туманидаги Даял Гарҳ шаҳрида Араин оиласида туғилган (29-Жумаодиссоний 1321-ҳижрий)[3]. Унинг ўғли Соҳибзода Муҳаммад Фазал Карим Покистон Миллий Ассамблеяси НА-82 Файсалобод аъзоси ва Сунний Иттеҳад Кенгаши асосчиси бўлган[4].
Таълими ва ҳаёт йўли
Сардор Аҳмад Чиштий Баталанинг Диалгарҳ қишлоғидаги бошланғич мактабда, ҳамда Баталадаги Ислом ўрта мактабида таҳсил олиб, 1924 (ҳижрий 1343)-йили таҳсилни якунланган. У Лаҳорга ФА, яъни икки йиллик диплом дастурига тайёрланиш учун келган ва Аҳмад Ризо Хоннинг Масжид Вазир Хон Лаҳордаги нутқида қатнашгач, Бареилли шаҳридаги Манзар-э-Ислом семинариясига киришга қарор қилган[5].
У ерда Сардор Аҳмад Чиштий Аҳмад Ризо Хон Барелвийнинг ўғли Ҳамид Ризо Хон билан учрашади ва Бареиллида жойлашган Манзар-э-Исломдаги инглиз тили таълимини тўхтатиб, ислом фанлари ва санъати марказига аъзо бўлишга қарор қилади. У Мустафо Ризо Хон Қодрий, Амжад Али Азмий ва Муҳаммад Ҳусайндан сабоқ олган[5][6].
Амжад Али семинарияни Алигархнинг Даду туманига кетганлиги учун тарк этган вақтида, Қодрий Мазҳаре Ислом Бареилли раҳбари бўлди[7]. Издошлари ва мухлислари унга „Муҳаддис-э-Азам-э-Покистон“ унвонини беришган[5]. У Файслабоднинг Жанг бозоридаги Мазҳар-э-Ислам Жамия Ризвия ислом семинариясига раҳбарлик қилган[1]. Сардор Аҳмад Чиштий Бутун Ҳиндистон сунний конференсиясининг ҳомийси бўлган ва Покистон ҳаракатини қўллаб-қувватлаган[8][9].
Тасаввуф
У Чишти ордени бўйича Шоҳ Муҳаммад Тож-ул-Ҳақ Чиштийга шогирд тушган ва Ҳамид Ризохон, Мустафо Ризохон Қодрий ва Амжад Али Азмийдан ворислик ва ўқитувчилик руҳсатини олган, улар унга барча азизларнинг иштирокида ўқитувчилик рухсати ҳамда ворислигини беришади. Сардор Аҳмад Чиштий Аҳмад Ризохоннинг шогирди эди[10]. Унинг шогирди ислом олими Муҳаммад Иброҳим Сиддиқий бўлиб, Маврикийда сунний Развийлар жамиятини тузган[11]. У Муҳаммад Абдуғафур Ҳазарвийга яқин кишилардан бири эди. Иккаласи ҳам Ҳамид Ризохондан таҳсил олишган[12].
Ҳукмлар
Бир фатвога кўра, инсон шариатга кўра яшириши керак бўлган тана аъзоларини қоплайдиган кийим кийиши керак. Зеб-зийнат учун кийим кийиш ва Аллоҳ берган неъматларини изҳор қилиш тавсия этилмайди дейилган[13].
Вафоти ва зиёратгоҳи
Сардор Аҳмад 1962-йил 29-декабрда (1382-ҳижрий 1-Шаъбон) вафот этган ва унинг зиёратгоҳи сунний Ризвий Жомъэ масжиди Файсалобод шаҳрида жойлашган[3].
Ишлари
У томонидан амалга оширилган ишлар:[3]
- Фатаава-э-Муҳаддис-э-Азам китоби Мактаба Қадриа Фаислабад нашриёти томонидан 2001-йилда[14] нашр этилган.
- Саййидна Амеэр Муавиа китоби Мактаба Қадария Файслабад нашриёти томонидан 2018-йилда нашр этилган.
- Шан Э Расул (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Базубан Э Фана Фил Расули китоби Базм-э-Разо-э-Мустафа нашриёти томонидан нашр этилган.
- Исломи Қаноон-э-Вирасат ёки Исломда мерос ҳуқуқи китоби Мактаба Қадария Файслабод нашриёти[15] томонидан нашр этилган.
- Табсара-о-Мазҳабий Аллома Машриқий ҳақида
- Ради-Мирзайият, Ғулом Аҳмад Қодияний раддияси
У ҳақида
- Моҳаддисе Азам Покистон — Саид Жалол-ул-Дин томонидан Маулана Муҳаммада Сардор Аҳмад Чишти Қадри китоби Мактаба Қадриа Файслабад нашриёти томонидан 2012-йилда нашр этилган[16]
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „СИC Чаирман Фазле Кареэм пасес аwай“. Пактрибуне. 2020-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-январ.
- ↑ „Транситионс: Сунни Иттеҳад Cоунcил Чаирман Саҳибзада Фазал Карим диэс“ (2013-йил 16-апрел).
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Шараф Қадри, Абдул Ҳаким (Жуне 2013). "Маулана Сардар Аҳмад Қадри Чишти". Монтҳлй Далеэл-э-Раҳ. Арчивед фром тҳе оригинал он 2023-01-06. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20230106124954/ҳттпс://www.далеэлераҳ.cом/cуррент/жуне-2013/сардар-аҳмад-1306/. Қаралди: 20 Жуне 2020.Сардор Аҳмад Чиштий]]
- ↑ „Саҳибзада Фазал Карим – тҳе ман ҳе wас“. Тҳе Натион (2013-йил 16-апрел).
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „- Исс Маҳ Ка Кҳусуси Мазмоон .: Муҳаддис-э-Азам Пакистан Маулана Моҳаммед Сардар Аҳмед Чишти Қадри ::..“. маҳнама.аҳлесуннат.нет. 2020-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-январ.
- ↑ „Азамгад Суфис оф Индиа, Даргаҳс оф индиа, индаин даргаҳ, wали оф аллаҳ, аулиа аллаҳ, индиан мйстиcс“. www.аулиа-э-ҳинд.cом. 2020-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-январ.
- ↑ „Саҳибзада Ҳажи Муҳаммад Фазал Карим“. www.аwазтодай.пк. 2020-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-январ.
- ↑ „محدث اعظم پاکستان ابوالفضل مولانا محمد سردار احمد چشتی قادری ؒ ؒ ایک مثالی استاد تھے!“ (2019-йил 5-апрел).
- ↑ Шами. „محدث اعظم پاکستان ابوالفضل مولانا محمد سردار احمد چشتی قادری Маулана Сардар Аҳмад Чишти“. Даилй Пакистан. Рознама Пакистан 5 Апр 2019 (2019-йил 5-апрел). Қаралди: 2020-йил 20-июн.
- ↑ „Тазкира Муҳаддис Э Азам Пакистан Маулана Муҳаммад Сардар Аҳмад Р.а. Бй Аллама Жалал Уд Дин Қадри Вол 1/ تذکرہ محدث اعظم پاکساتن مولانا محمد سردار احمد قادری رح جلد 1“ (2019-йил 6-январ).
- ↑ „дедиcатион“. сунниразви.нет.
- ↑ „Преачерс оф ҳате он Бритиш ТВ: wҳат тҳей саид тҳат броке тҳе броадcастинг рулес“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (неwспапер). Қаралди: 2018-йил 10-ноябр.
- ↑ Баҳар-э-Шари’ат, парт 16, паге 52 оф 312 пагес, публишед бй Мактаба-тул-Мадина, Карачи, Пакистан.
- ↑ „Урду | اردو - Фатааwа-э-Муҳаддис-э-Азам“. www.тҳесунниwай.cом.
- ↑ „قانونِ وراثت“ (2012-йил 22-ноябр).
- ↑ „Марфат Либрарй“. www.марфат.cом.