Sardor Rahimxon
Сардор Раҳимхон (асл исми шарифи: Санжар Мираҳмедович Раҳимов; 1981-йил 3-сентабр, Тошкент, Ўзбекистон ССР) – таниқли ўзбек қўшиқчиси, радио бошловчи (2002—2005). Шоу-бизнес соҳасида фаолият юритган (2005—2018). Ниҳол мукофоти совриндори (2006). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (2009).
Сардор Раҳимхон | |
|---|---|
| Файл:СардорРаҳимхон.жпг | |
| Таваллуди |
Санжар Мираҳмедович Раҳимов 1981-йил 3-сентябр |
| Фуқаролиги |
|
Хонанда кўпгина давлат тадбирларига қатнашиб, консертлар берган. Ўзбекконсерт томонидан уюштирилган бир тадбирга қатнашмаганлиги сабабли лицензиясидан маҳрум этилган. Кейинчалик, у шоу-бизнесни тарк этганини эълон қилган ва лицензиясини тиклатиш учун „Ўзбекконсерт“га қайта мурожаат қилмаган.
2019-йилдан хайрия-инсонпарварлик ишларига бошчилик қилиб келмоқда. Унинг бошчилигида „Юрак амри“ инсонпарварлик лойиҳаси ташкил этилган.
2020-йилда „Меҳр-саховат“ кўкрак нишони билан тақдирланган.
2023-йил 1-ноябрда „Вақф“ хайрия жамоат фонди раҳбари ўринбосари – хайрия ишлари бўйича директори этиб тайинланди.
Санъат соҳасидаги фаолияти
Сардор Раҳимхон санъатга кириб келганида унга аввал Саидазим Муродхонов, сўнгра Иқбол Муҳаммаджонов санъат соҳасидан сабоқ бериб, устозлик қилишган. Иқбол Муҳаммаджонов унинг кўпчилик қўшиқларининг муаллифи ҳамдир[1].
Уюштирган пиарлари
Хонанда ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида тагида "Муҳаммадисо Абдулҳаиров – энг яхши кўрган актёрим. Минг бор узр, акажон" деб ёзилган роликни жойлаштиргани "мухлислар ва интернет нашрларининг эътиборини тортиш учун атайин уюштирилган" дея баҳоланган бўлсада, бу ҳолат Муҳаммадисо Абдулҳаировни ранжитган. Видеода Муҳаммадисо Абдулҳаиров Сардор Раҳимхоннинг консерт дастурига ундан иккита чипта беришини сўраган. Хонанда эса консертга чипталар қолмаганини айтиб, актёрнинг илтимосини рад этган[2].
Лицензиядан маҳрум қилиниши
Хонанда кўпгина давлат тадбирларига қатнашиб, консертлар берган[3][4][5]. Кейинчалик, 2018-йил 31-майда бўлиб ўтган "Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби" мавзусидаги йиғилишда Ўзбекконсерт раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров, бошқа санъаткорлар қаторида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхонни тадбирга келмаганини ҳурмацизлик дея баҳолаб, уни лицензиядан маҳрум қилиш тўғрисидаги буйруқни тайёрлашни топшириб, йиғилиш сўнггида уни ўқиб эшиттирган[6][7]. Шундан сўнг Сардор Раҳимхон шоу-бизнесни тарк этганини эълон қилган[8]. Одилжон Абдуқаҳҳоров сўзларига кўра, Сардор Раҳимхон лицензиясини тиклатиш учун Ўзбекконсертга қайта мурожаат қилмаган[9].
Хайрия-инсонпарварлик тадбирларидаги иштироки
Сардор Раҳимхон сўнгги йилларда хайрия-инсонпарварлик ишларига бошчилик қилмоқда. Яқин йилларда унинг бошчилигида Юрак амри инсонпарварлик лойиҳаси ташкил этилган[10][11][12]. Лойиҳа кўплаб ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга эҳсонлар етказиб беришни ўз олдига мақсад қилиб олган. 2020-йилнинг баҳорида тарқалган маълумотларга кўра, бу даврга келиб лойиҳа давомида 3000 га яқин оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган[13]. У 2020-йилнинг кузида Меҳр-саҳоват кўкрак нишони билан тақдирланган[14].
Оиласи
Сардор Раҳимхон ҳозир 3 фарзанднинг отаси. 2 қизи ва 2015-йил 9-октябрда туғилган Муҳаммад Али исмли 1 та кенжа ўғил фарзанди бор[15][16]. Отаси оламдан ўтган[17].
Нашидалари
| № | Номи |
|---|---|
| 1 | Ҳабибим соғинчи |
| 2 | Я Аллоҳ |
| 3 | Балки бу сен учун сўнги кунингдир |
| 4 | Набий Аллоҳ |
| 5 | Байрам рамазон |
| 6 | Кўргим келяпди |
Манбалар
- ↑ „Сардор Раҳимхон: “Консертимга самолётда учишимни кўргани эмас, қўшиғимни тинглагани келишсин”“. Дарё.уз (2-май 2014-йил). 1-декабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „Муҳаммадисо Абдулҳаиров Сардор Раҳимхондан нега хафа бўлди?“. Кун.уз (30-январ 2016-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „Самарқанд вилоятининг Ургут, Булунғур, Нуробод туманларида тарғибот тадбирлари ўтказилди“. Дарё.уз (20-май 2016-йил). 2-декабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „Манзура давлат тадбирларида қатнашмаган ҳамкасбларини танқид қилди“. Кун.уз (17-март 2016-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланди. Туркистонда эса бошқа фестивал якунланди“. Кун.уз (14-ноябр 2017-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „Сардор Раҳимхон, Асилбек Негматов ва яна икки хонанданинг лицензияси тўхтатилди“. Кун.уз (31-май 2018-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „„Ислом дини санъаткор тарғиботига муҳтож эмас“ — Ўзбекконсерт“. Кун.уз (31-май 2018-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „Сардор Раҳимхон шоу-бизнесни тарк этди, аммо... (видео)“. Замин.уз (18-июн 2018-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „Сардор Раҳимхон ва Тоҳир Усмоновга нима учун лицензия берилмаяпти?“. Замин.уз (10-ноябр 2018-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „«Юрак амри» инсонпарварлик лойиҳаси Сирдарё вилоятида давом этмоқда“. Кун.уз (28-апрел 2020-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „Сирдарёликларга ёрдам бераётган кўнгилли гуруҳлар кўпаймоқда“. Кун.уз (2-май 2020-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „“Юрак амри” лойиҳаси яна 60 нафар етим болага совғалар улашди“. Кун.уз (14-октабр 2021-йил). Қаралди: 3-декабр 2021-йил.
- ↑ „Сардор Раҳимхоннинг «Юрак амри» инсонпарварлик лойиҳаси 3 мингдан ортиқ оилага ёрдам берди“. Кун.уз (18-апрел 2020-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „Сардор Раҳимхон "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди“. Аниқ.уз (11-октабр 2020-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „Сардор Раҳимхон рафиқаси ундан нимани сир тутганини айтди“. Кун.уз (1-январ 2016-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „2015-йилда фарзандли бўлган ўзбекистонлик машҳурлар“. Дарё.уз (4-январ 2016-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.
- ↑ „Сардор Раҳимхон нима учун йиғлайди?“. Кун.уз (30-январ 2016-йил). Қаралди: 2-декабр 2021-йил.