Саргардон (форс, cап — бош; гардон — айлантирмоқ) — 1) бекорга овораи сарсон бўлиб юриш, овораи сарсонлик; 2) бошидан ўгириб садақа қилиш; Ўзбекистоннинг айрим туманларида оғир ётган бемор ёки ўзининг бошидан айлантириб фақирларга берилган пул, мол ёки бошқа қимматбаҳо нарсалар; 3) ХХ асрнинг 30й.ларигача тўй ва базмларда раққос ва раққосалар ўйинга тушганда уларнинг бошларидан айлантириб, сўнг қўлларига берилган пул ёки бошларидан сочилган тангачақалар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил