Sarhadobod
| Мамлакат | Туркманистон |
|---|---|
| Асос солинган | 1890 |
| Аввалги номлари | 1919-йилгача — туркманча: Гуşгй |
| Майдон | 3.98 км2 (1.54 кв ми) |
| Аҳолиси (2016) |
15 000 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Почта индекс(лар)и | 745570 |
Сарҳадобод (туркманча: Серҳетабат) (1999 йилгача Кушка - туркманча: Гуşгй) - Туркманистоннинг Мари вилоятидаги шаҳар (1967 йилдан). Сарҳадобод тумани маркази. Кушка дарёси водийсида. Туркманистон билан Афғонистон савдо йўлидаги муҳим аҳоли пункти. Сарҳадобод — Мари — Ҳирот — КандаҲ°Р халқаро автомобил трактида. Мари — Сарҳадобод йўналишидаги темир йўл стансияси. Аҳолиси 11,6 минг киши (1999). Сарҳадободда маҳаллий, озиқ-овқат саноатлари корхоналари, савдо, маданий, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, мусиқа, умумий таълим мактаблари, кутубхона, клуб, касалхона бор.
Сарҳадободнинг жануби-шарқида Туркманистоннинг энг жан. чеккаси бўлган Қирққиз (тож. Чилдухтарон) мавзеси жойлашган. Шаҳар яқинида писта ўрмон хўжалиги ва Бодхиз қўрикхонаси бор. Сарҳадобод 1885-йилда рус мустамлакачилари томонидан Кушка ҳарбий истеҳкоми сифатида бунёд этилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |