Sarhang
Qiyofa
Сарҳанг (форс. — қўшин бошлиғи) — 1) Хоразмшоҳлар давлатида 500 отлиқ аскардан ташкил топган ҳарбий гуруҳ қўмондони. С. салтанат олдидаги буюк хизматлари эвазига малик даражасига кўтарилиши ҳамда муайян вилоятга ҳокимлик қилиш имкониятига эга бўлган; 2) Хива хонлигица қалъалар атрофига душман отлиқлари йўлини тўсиш мақсадида ёғоч қозиклар қоқилган. Мазкур вазифани бажарувчиларга раҳбарлик қилувчи шахс С деб аталган; 3) Усмонли турк империясица С. ўз мавқеига кўра бўлукбошидан юқори лавозим ҳисобланган.
Мумтоз форс-тожик ва ўзбек тили тарихий-бадиий обидаларида С. умуман "лашкарбоши, саркарда, бошлиқ" маъноларини англатган. Хусусан, соқчилар бошлиғи сарҳанги девон, дарвозабонлар раҳбари сарҳан ги навбат бирикмалари билан ифодаланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |