Sari
Сари — ҳинд аёлларининг миллий кийими. Уз. 4,5–9 м, эни 1 м бўлган мато. Йўл-йўл гулли, ҳошияли қилиб махсус тўқилади. С. ичидан калта енгли калта кофта кийилади. С.нинг бир учи юбкага маҳкамланиб, белга 2 марта айлантириб олинади, қолган қисми елкага (жамоат жойларида бу қисми бошга шарф каби) ташлаб қўйилади. Ҳиндистоннинг турли вилоятларида, шунингдек, аҳолининг турли гуруҳларида С. кийиш усулида айрим фарқлар бор. Одатда, С.нинг қуйи қисми юбкага ўхшаш, баъзан узун ёки калта иштон тарзида тикилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |