Sarijaz
Сарижаз — Марказий Тяниландаги тоғ тизмаси (асосий қисми Қирғизистоннинг шарқий чеккасида). Шимолида Сарижаз, жанубида Инилчиқ дарёлари оралиғида жойлашган. Узунлиги 110 км га яқин. Энг баланд жойи ғарбида — 4799 м. Марказий қисмидаги довон (бал. 4001 м) ҳар икки даре водийсини боғлайди. Жанубий ён бағри даре водийсидан тик кўтарилган, шимолий ён бағри эса нишаброқ, Сарижаз дарёсининг кўплаб чап ирмоқлари билан кесилган. Тизмада музликтаъсири натижасида ҳосил бўлган релеф шакли кўп. Тизма тектоник жиҳатдан антиклинал структура бўлиб, сланец, мармарлашган оҳактош, отқинди гранит ва бошқа тоғ жинсларидан тузилган. Тизманинг шимолий ён бағрида Семёнов ва Мушкетов музликлари, жанубий ён бағрида Шимолий Инилчиқ музлиги жойлашган. Ён бағирларида баланд тог ўтлоклари мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |