Саримсоқги — Жанубий Олтойдаги тоғ тизмаси. Қозоғистон Республикасида. Узунлиги 60 км. Энг баланд жойи 3373 м (Буркитовул тоғи). Эффузив, туф, гиллич сланец, қумтош, гранитлардан таркиб топтан. Шимолий ён бағри тик, 1900–2100 м баландликкача ўрмонлар бор. Жанубий ён бағри қия, ўтлоқлар ва тоғ тундраси билан қопланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил