Qozogʻiston past togʻlari
Қозоғистон паст тоғлари, Сариорқа, Марказий Қозоғистон паст тоғлари — Қозоғистоннинг марказий ва шарқий қисмларида жойлашган ҳамда паст тоғлар ва тизмалари бўлган текислик-қирли ҳудуд. Шимолида Ғарбий Сибир, шим,-шарқда Олтой тоғлари, Зайсан ботиғи. шарқда Тарбағатой, жанубий ва жануби-ғарбда Турон текислиги, Балхаш-Олакўл ботиғи, Бетпакдала чўли, ғарбда Тўрғай платоси билан ўралган. Ушбу ҳудуд илмий адабиётларда „Марказий Қозоғистон“, „Қозоғистон бур-мали ўлкаси“, „Шарқий Қозоғистон пенеплени“, „Сариорқа“ номлари билан маълум. Ғарбдан шарққа 1500 км га чўзилган. Эни ғарбида 950 км, шарқий қисмида 350–400 км. Ер юзаси текис, фақат 2 тоғ: ғарбида Улуғтов (113 м) ва шимолида Кўкчатов қирлари (Синюха тоғи, 947 м) бор. Шарқий қисми баландроқ (ўртача 500–1000 м) ва релефи ўр-қирли. Қозоғистон паст тоғларит.нинг энг баланд жойи — марказий қисмидаги Қар-қарали тоглари (1565 м). Шарқида Чингизтов тизмаси (1077 м) жойлашган. Паст тоғлар (мутлақ баландлиги 500–600 м) Қозоғистон паст тоғларип.ни ўраб олган. Қозоғистон паст тоғларит. палеозой даврининг метаморфик сланец, кварсит, қумтош ва оҳактошларидан тузилган. Иқлими кескин континентал, ёғин кам, қуруқ. Қиши совуқ, қор қоплами қалин эмас. Ёзи иссиқ, булут кам. Ҳаво температураси амплитудаси катта, январ
нинг ўртача температураси —14°, —18°, июлники 20—24°. Йиллик ёғин 200–300 мм. Энг йирик дарёлари: Ишим (Иртиш ҳавзаси), Нура, Сарисув. Дарёлари қишда музлайди. Кўл кўп. Қозоғистон паст тоғларит.нинг шимолий қисми дашт зонасида бўлиб, ҳар хил ўт, бетага-чалов, маркази қуруқ дашт зонасида, тўқ каштан ва каштан тупрокларда бетага-чалов ўсимликлари, жанубий ва шарқий қисми чала чўл зонасида бўлиб, оч каштан тупроқларда дашт ва чўл ўсимликлари ўсади. Муҳим табиий қазилма бойликлари кўмир, темир, марганец, мис, рух, никел рудалари, боксит, қўрғошин, фосфорит, калий ва ош тузи конларидир. Қурғалжи қўрикхонаси ва Барнаул миллий боғи ташкил этилган.
Адабиёт
- Джаналиева К. М., Будникова Т. К. и др., Физическая география Казахстана и Средней Азии, Л., 1965; Баратов П., Маматқулов М., Рафиқов А.. Ўрта Осиё табиий географияси, Т., 2002.
Мурод Маматқулов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |