Sariq ilon
Сариқ илон (Опҳисаурус аподус) – урчуқсимонлар оиласига мансуб калтакесаклар тури. Танаси илонсимон, оёқсиз, орқа оёқ рудименти сақланган. Узунлиги 1,2 м (оилада энг йирик тур). Тангачалари остида суяклашган пластинкаси бор. Жанубий Европа ва Осиёда, жумладан, Қозоғистон ва Ўрта Осиёда тарқалган. Ранги қўнғир, сарғиш ёки қизғиш, ялтироқ. Асосан, қуруқ жойлар, кўпинча жарликлар, ўрмонлар ва боғларда яшайди. Сувда яхши сузади. Умуртқасиз ҳайвонлар (асосан, ҳашаротлар, моллюскалар), баъзан майда умуртқали ҳайвонлар (кемирувчилар) билан озиқланиб, қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради. Июн – июл ойларида 8—10 та тухум қўяди ва тухумларини қўриқлайди. Беозор ҳайвон, тутқунликда яхши яшайди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |