Sariq
Сариқ, сариқлар, шари — Ўрта Осиёдаги туркий халқлар таркибига кирган қабила номи. Илк ўрта асрларда Жанубий Сибир, Еттисув ва Сирдарё бўйларида усун, абдал, қай(ҳун) қабилалари билан бирга яшашган. 8— Х асрлардаги хитой манбаларида шели, шари (сари, сариқ) номи билан қайд этилган. Сариқ Шарқий Турк хоқонлиги таркибига кирган. К. Шониёзовнмнт фикрича, Сариқнинг ғарбга дастлабки силжиш жараёни ВИИИ асрнинг 60й.ларида содир бўлган. Айни шу вақтда қарлуқлар Еттисувни эгаллаганлар. Сариқнинг катта қисми улар билан бирга Чу водийсига келиб ўрнашган. Х аср ўрталарида Сариқ Қорахонийлар давлати таркибида бўлиб ўзбек элатининг шаклланишида бевосита қатнашган. Х—ХВ асрлар ва кейинги даврларда Дашти Қипчоқда яшаган. Сариқ курашлар ва ўзаро низолар туфайли кичик бўлакларга бўлиниб ўзбек, туркман, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, бошқирд халқлари таркибига кирган. Сариқнинг Жунғория ва Тарбағатойда қолган қисми Сибир халқлари таркибига кирган. Сариқнинг Шимолий Хитойда қолган гурухлари шу ерда яшовчи уйғурлар билан қўшилиб, улар ичида сариқуйғур этник гуруҳини ташкил этган.
ХВИ асрдан бошлаб Сариқ туркманлар таркибида қабила сифатида маълум бўлиб, Манғишлоқ ва Ғарбий Туркманистонда така ва ёвмутлар билан бирга яшаган. 1897-йил аҳоли рўйхатида бу ҳудудларда Сдан 31 минг хўжалик ҳисобга олинган. Шунингдек, Сариқ Туркманистоннинг Тахтабозор, Йўлўтан туманларида ҳам истиқомат қилган. ТуркманСариқ бир қанча уруғларга бўлинган: суқти, байрач, хуросонли, алаша, херзет. ТуркманСариқнинг бир қисми Ўзбекистоннинг Олот ва Муборак туманларида ҳам яшашган. Уларнинг қуйидаги этник гурухлари маълум: кўса, жўйжони, сапча ва бек. 1926-йилги аҳоли рўйхатига кўра, Сурхондарёнинг Шеробод туманида Сариқга мансуб 1190 киши яшаган. Сариқ Қирғизистон, Афғонистонда ҳам бор. Ўтмишда С. чорвачилик, бир қисми деҳқончилик билан шуғулланган. ХХ асрнинг 30й.ларидан С хўжалигида деҳқончилик, хусусан, пахтачилик ва яйлов чорвачилиги етакчи ўрин тута бошлаган.
Адабиёт
- Карпов Г.И., К истории туркменсариков, Ашхабад, 1996; Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Т., 2000.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |