Саржа (лот. сериcус — шойи) — 1) табиий ёки кимёвий толалардан саржа (шойисимон) ўрилишда тўқиладиган газлама. Сидирға бўялиб ёки гул босиб ишлаб чиқарилади. Аёллар куйлаги тикиш учун, астарлик, техник газлама ва бошқа сифатида ишлатилади; 2) саржа урилишнинг қисқача номи (қаранг Ўрилиш.) [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил