Сарканд — Қозоғистон Республикаси Олмаота вилоятидаги шаҳар. Жунғария Олатови шим. ён бағрида, Толдиқўрғондан 155 км шим.шарқса жойлашган. Аҳолиси 21,5 минг киши (1990й.лар ўрталари). Ёғпишлоқ, пиво, вино заводлари, маданий-маърифий ўрта махсус билим юрти бор. Шаҳарга 1870-йил асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил