Саркарда (форс. — бошлиқ, бошлаб борувчи) — 1) қўмондон, лашкарбоши; 2) Хива хонлигида ҳарбий мансаб. Слар қўшин уруш сафарига чиққан даврда тайинланган. Улар қоида бўйича ўз уруғларидан тайинланмаган. Хонлар буни эҳтиёткорлик деб ҳисоблашган. Слар бевосита хоннинг ёрлиғи билан тайинланиб, ҳарбий маҳкама кишилари бўлмаслиги ҳам мумкин бўлган (мас, мироблар С. бўлиши мумкин эди); 3) амир, шаҳар ҳокими, бек, мингбоши ва юзбоши ҳам баъзан С. деб юритилган; 4) Эронда қўшин бошлиғи.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил