Сарказм (юнонча: саркасмос, саркаро — айнан: гўштни нимталайман, порапора қиламан) — комиклик тури, бадиий услуб воситаларидан бири; мас’ҳаралаб муросасиз кулги асосига қурилган фикрмулоҳаза. Заҳарханда, истеҳзоли аччиқ киноя. Бироқ Сарказмда объектга муносабат киноядагидек „ювош, беозор“, „ҳазил“ шаклида бўлмайди, аксинча қаҳр-ғазаб, нафрат оҳанги сезилиб туради. Унда объектни ер билан яксон этувчи, уялтирувчи ҳақоратомуз маънолар ифодаланади. Сарказмда кинояга хос 2 маънолилик мавжуд бўлади ва шу хусусияти билан тўғридан тўғри айбланувчи ёки ҳақорат этувчи нуқталардан фарқланади. Фош этиш Сарказмнинг ҳарактерли хусусиятларидан бўлсада, рад этиш унинг асосий моҳияти. Бунга кўра, Сарказм киноядан ва унинг аския, майнабозчилик, мазах, пичинг, таҳқирловчи кулги каби турларидан юқори туради. Сарказм лирик ва драматик жанрларда, публицистика, юмористик ва ҳажвий асарларда, шунингдек, нотиқлик санъатида кенг қўлланади. Адабиёцҳуносликда Сарказм антик даврдан маълум. Ж.Свифт, Сервантес, Гогол, Салтиков Шчедрин, Маяковский, Ҳамза, Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад ва Муқумий бошқалар Сарказмдан самарали фойдаланганлар[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил