Sarkor
Саркор (форс. — ишбоши, назоратчи, бошқарувчи) — 1) Темурийлар салтанатида қурилиш ва оммавий ҳашарларда ишбоши бўлган мансабдор. Саркор сўзи Алишер Навоий асарларида тез-тез қўлланган; 2) Хива хонлигида саркор зарур пайтларда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган ва кўп ҳолларда душман мудофаа истеҳкомлари ва қалъалари деворлари ёнида барпо этиладиган саркўбларни қуриш, улар устига ўцочар қурол – тўпни олиб чиқиш ишларига бошчилик қилган; 3) Қўқон хонлари тарихига оид архив ҳужжатлардан маълум бўлишича, саркор аҳолининг турли қатламларидан солиқ — хирож ундириш, муайян шахсни солиқдан озод қилиш, юқори мансабдор тавсиясига ёки бирор киши аризасига биноан, фуқароларни ёхуд аскарларни дондун билан таъминлаш вазифасини ҳам бажарган; 4) Эронда маҳаллий ер эгалари ихтиёридаги махсус қуролли бўлинма бошлиғи; 5) Туркияда ХВИИИ—ХИХ асрларда олий бош қўмондон.
Ҳозирги пайтда ҳам халқ жонли сўзлашув тилида ҳашар йўли билан ариқ ва зовурлар қазиш, иморат қуриш сингари ишларга бошчилик қилувчи ёки тўй-маъракаларга бош-қош бўлувчи шахс баъзан саркор деб номланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |