Sarmada
Сармада سرمدا | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Идлиб |
| Округ | Ҳарем округи |
| Ноҳия | Ад-Дана |
| Аҳолиси (тах. 2007) |
15 000 |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Сармада (арабча: سرمدا) – Суриянинг Идлиб муҳофазаси Ҳарем округи таркибидаги шаҳарча[1]. Шаҳарча Суриянинг энг шимоли-ғарбий қисмида, Туркия билан чегарада жойлашган. 722-йилда Антиохия патриархи Элиас Сармададаги черковни муқаддас деб эълон қилган[2]. Шунингдек, 1119-йил 28-июнда Антиохия князлиги ва Артукли беклиги ўртасидаги Сармада жанги айни шаҳарчада содир бўлган.
Обидалари
Сармада колоннаси
Шаҳарча милодий ИИ асрга тегишли Алехандраснинг Рим услубидаги мақбараси билан машҳур[3]. Мақбара тўғри тўртбурчак шаклда бўлиб, ўн учта силиндрсимон тошдан ташкил топган иккита устуни мавжуд. Устунлар ўнинчи силиндрда горизонтал қисм билан бирлаштирилган бўлиб, унинг тепасида қўшимча капител жойлашган[4].
Авлиё Даниэл ва Ҳисн ад-Даир монастири
Авлиё Даниэл монастири (шунингдек, Бреиж, Браиж ёки ал-Бреиж номи билан ҳам машҳур) шаҳардан 2 км ғарбда, катта йўлдан тахминан 400 метр баландликда жойлашган[5]. Монастир Ўлик шаҳарларнинг сўнгги монастик даври, яъни милодий ВИ асрга оид деб белгиланган[6].
1121-йилда Қуддус ҳукмдори Болдуин ИИ Сармада яқинидаги Ҳисн ад-Даир номли монастирни Гаэллик Аланга берган. Ушбу монастир мустаҳкамланган қал’а дея тавсифланган[7]. Шунингдек, ҳудудда учта кузатув минораси бўлган қал’а ҳақида ҳам маълумотлар бор[8].
Рим ибодатхонаси
Бақирҳа йўналишидаги йўл бўйлаб 4 км узоқликда Зевсга бағишланган Рим ибодатхонаси жойлашган. Эпиграфик далиллар асосида бу иншоот тахминан милодий 169-йилга тўғри келиши аниқланган. Ибодатхона улкан дарвоза ва селладан ташкил топган бўлиб, бир пайтлар тўрт устунли бўлган иншоотнинг сақланиб қолган ягона устуни ҳам мавжуд[6].
Манбалар
- ↑ Сармада; Эсйриа
- ↑ ; Ҳендрика Лена Мурре-ван ден Берг; Тҳео Маартен Ван ЛинтРедефининг Чристиан Идентитй: Cултурал Интераcтион ин тҳе Миддле Эаст Синcе тҳе Рисе оф Ислам. Пеэтерс Публишерс, 2005 — 1–-бет. ИСБН 978-90-429-1418-6. Қаралди: 2012-йил 9-октябр.
- ↑ Wарwиcк Балл. Роме ин тҳе Эаст. Тайлор & Франcис, 2000 — 363–-бет. ИСБН 978-0-415-11376-2. Қаралди: 2012-йил 9-октябр.
- ↑ Соубҳи Саоуаф. Сих тоурс ин тҳе виcинитй оф Алеппо; виситорс' гуиде. Георгес Салем, 1957. Қаралди: 2012-йил 9-октябр.
- ↑ Диана Дарке. Сйриа, 2нд. Брадт Травел Гуидес, 2010 — 200–-бет. ИСБН 978-1-84162-314-6. Қаралди: 2012-йил 9-октябр.
- ↑ 6,0 6,1 ; Тимотҳй ПепперТҳе Роугҳ Гуиде то Сйриа. Роугҳ Гуидес, 2001 — 2–-бет. ИСБН 978-1-85828-718-8. Қаралди: 2012-йил 9-октябр.
- ↑ Тҳомас С. Асбридге. Тҳе Cреатион оф тҳе Принcипалитй оф Антиоч, 1098–1130. Бойделл & Бреwер Лтд, 2000 — 82–84, 88, 161-бет. ИСБН 978-0-85115-661-3. Қаралди: 2012-йил 9-октябр.
- ↑ Ҳугҳ Н. Кеннедй. Муслим Милитарй Арчитеcтуре ин Греатер Сйриа: Фром тҳе Cоминг оф Ислам то тҳе Оттоман Период. Брилл, 2006 — 291–-бет. ИСБН 978-90-04-14713-3. Қаралди: 2012-йил 9-октябр.