Sarminjon
Сарминжон, Жарминкон, Чармангон — ўрта асрларда Термиз вилоятидаги йирик шаҳар. Термиздан Сағониёнга бориш йўлида (бир манзил масофада) жойлашган. ХИИ асрда у Термиз вилоятидаги алоҳида ноҳия маркази бўлиб, Балх вилояти ноҳиялари билан чегарадош бўлган. "Ҳудуд ул-олам"тъ кўра, Х асрда Чармангон атрофида кўплаб экинзорлар ва оқар сувлар бўлган. Х асрда С. чиройли шаҳар бўлиб, унда Абул Ҳасан ибн Ҳасан Моҳ деган кишига тегишли ажойиб работ қурилган. Бу работ катта даро-мад келтирган ва унда ҳар куни кам-бағалларга хайрия қилинган.
С. Жарқўрғонжан 4–5 км жан.ғарбда жойлашган. Минор қишлоғи яқинидаги Култепа ўрнида бўлганлиги тах-мин этилади. Ўрта асрларда бу ерда катта шаҳар мавжуд бўлган, ҳозирги атиги 2,5 га майдонгина қолган. Салжуқийлар даврида 1108/9 йилда қурилган минора сақланган (қаранг Жарқўрғон минора-си). Унингжан.да ХХ аср бошида эски мас-жид харобалари қад. кўтариб турган; бу ерда яна атрофи пишиқ ғиштдан ишланган ҳовузлар ва бошқа иншоотлар жойлашган.
Адабиёт
- Камалиддинов Ш.С., Иеторическая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязмчнш источникам ИХ—начала ХИИИ вв., Т., 1996.
Шамсиддин Камолиддинов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |