Sarob
Сароб — атмосферадаги оптик ҳодиса. Бунда узоқдаги нарса (ёки осмоннинг бир қисми) билан биргаликда унинг мавҳум тасвири ҳам бошқа жойда кўзга кўринади. Агар нарса уфқдан пастда бўлса, унинг мавҳум тасвиригина кўринади. С. нарса тагида, нарса устида (расмга к,.), унинг ён томонида кўриниши мумкин. С. атмосферанинг пастки қатламларида ҳаво зичлиги (шунингдек, температураси)ни нотекис тақсимланиши таъсирида, яъни унинг одатдан ташқари катта вертикал ёки горизонтал градиентлари сабабли юзага келади. Натижада нарсадан келадиган ёруғлик нурлари қийшаяди, атмосферадаги ёруғликнинг синдириш кўрсаткичи аномал тақсимланади. Устки С, кўп ҳолларда юқори кенгликларда, зичликнинг баландлик бўйлаб тез пасайиши, яъни совуқ ер юзасида транинг инверсияси пайтида (юқорига кўтарилган сари транинг ортиши) рўй беради. Пастки С. исиб турган текис ер (чўл, йўл) устида транинг жуда катта вертикал градиенти (яъни баландга кўтарилган сари транинг тез пасайиши) натижасида пайдо бўлади. Осмоннинг тасвири Ер юзасида сувга ўхшаб кўринади. Ён томондаги С. жуда қизиб кетган қоятошлар ёки деворлар ёнида кўринади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |