Сарос (юнонча: сарос — такрорланиш) — Қуёш ва Ой тутилишлариннш бир хил кетма-кетликда янгидан такрорланиши орасидаги давр; Қуёш ва Ой тутилишлари мос равишда Қуёш марказининг Ойнинг Янги ой ва тўлин ой фазалари пайтида Ой тугунлари (Қўёшнинг йиллик кўринма йўли билан Ой орбитасининг кесишган нуқталари)га яқин бурчак масофадан ўтаётганда рўй беради. С. тахминан 18 йил 11 сутка 7 соат 42 минутга тенг. Бир С. даврида 41 та Қуёш, 29 та Ой тутилиши бўлади. С. Юнонистон ва Мисрда қадимдан маълум.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил