Saroy
Сарой õзбеклар таркибига кирган йирик қабилалар уюшмаси
Саройлар этник бирлашма сифатида ХИВ—ХВ асрлар давомида Дашти Қипчоқда шаклланган бўлиб, ХВИ асрда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига келиб жойлашган. Саройларнинг кичик бир гуруҳи қозоқларнинг арғин қабиласи таркибида ҳам мавжуд бўлган. 1924—1926-йилларда ўтказилган аҳоли рўйхатида Ўзбекистон ҳудудида яшовчи саройларнинг сони 50 мингдан ортиқ бўлиб, улардан 18 минг киши Бухоро воҳасида (Ҳарқонруд, Вобкентдарё, Шаҳруд, Султонравот, Пойкенд, Пирмаит ариқлари бўйлаб), 20 минг киши Кармана воҳасида, Нарпай ва бошқа ариқлар бўйида яшаганлар. Саройларнинг катта бир қисми (15,5 минг киши) Қашқадарё водийсида (Шаҳрисабз ва Қарши воҳаларида, Қамаши, Самар тоғининг жанубий ён бағирларида, Қашқадарёнинг юқори оқимида) яшашган. Саройларнинг айрим гуруҳлари Жом чўлида (6 минг), Кўҳитанг тоғи ён бағирларида (1 минг), Миёнколда (3 минг), Самарқанднинг жануби-ғарбида (1,5 минг), Нурота тоғининг жануби ён бағирларида (3 минг), Жиззах атрофида (1,7 минг) яшаган. Саройларнинг кичик гуруҳлари Фарғона водийсида ҳамда Афғонистонда, Мозори Шариф ва Балх атрофида истиқомат қилганлар.
Саройларнинг таркибида бир қанча кичик ва катта қабилалар мавжуд бўлган. Масалан, азсарой, қипчоқсарой, қирғизсарой, наймансарой ва бошқалар. Буларнинг ҳар бири, ўз навбатида, яна бир қанча уруғларга бўлинган. Юқорида келтирилган бўлим (қабила) номларидан маълумки, саройлар таркибига сарой бўлмаган жуда кўп бошқа этник гуруҳлар (аз, мажар, қипчоқ, қирғиз, қўнғирот ва бошқалар) кирган. Саройлар ХХ асрнинг бошларида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ўзгаришлар сабабли бирбири билан аралашиб ўзбек халқи таркибига сингиб кетган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |