Сарп Апак (1981-йил 11-ноябр ) туркиялик актёр.

Сарп Апак
Таваллуди
Керим Сарп Апак

1981-йил 11-ноябр (1981-11-11) (44 ёш)
Касби актёр
Фаолият йиллари 2004-йилдан ҳозиргача
Турмуш ўртоғи Бенгису Узунöз, (2018-йида турмуш қурган)
Болалари 1 та

Ёшлик йиллари

Апак Диёрбакирда туғилиб, беш ёшга тўлгунга қадар у ерда улғайган. Кейин оиласи билан Бурсага кўчиб ўтган. Унинг ота-онаси Адана ва Антокиядан эди. У ўқишини Бурса ўғил болалар лицейида давом эттирган[1].

Фаолияти

Актёр дастлаб бизнес бошқаруви бўйича ўқишни режалаштирган, лекин бунинг ўрнига театр дарсларида қатнай бошлаган. 2004-йилда Докуз Эйлüл Университети Тасвирий санъат мактабида ўқишни тугатгандан сўнг ўқитувчиси ёрдамида Истанбулга кўчиб ўтган[2].

У илк бор Садри Алишик театрида саҳналаштирилган Аğıр Роман спектаклидаги роли билан эътиборга тушди. Кейинроқ Йıлмаз Эрдоğаннинг БКМ гуруҳига қўшилди ва Организе İşлер филмида кичик рол ижро этди. Шундан сўнг Анадолу Каплани ва Эн Сон Бабалар Дуяр сериалларида суратга тушди. Апак Сизинкилер Дüня Каç Буcак болалар спектаклида ҳам рол ўйнаган ва Туркия бўйлаб бир қанча хизмат сафарларида бўлган.

Сарп „Мутфак“ номли стенд-уп комедиясини суратга олганидан сўнг, Аврупа Якаси ситкомида Танрıверди роли билан ўзининг катта ютуқларини қўлга киритди. У машҳур Кавак Еллери (ремаке оф Даwсонъс Cреэк) сериалида суратга тушган, шунингдек, Ялан Дüня хит ситкомида ҳам рол ижро этган[2].

Апак 2015-йил октабр ойида Истанбул 19-марказий жиноий судининг қарорига кўра „гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш“ айби билан 10 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва „наркотиклар тармоғини ташкил этиш, бошқариш ва унга аъзо бўлиш“ айбловидан оқланган эди. Суд қамоқ жазоси бир йилдан кам бўлгани учун ҳукмни кечиктирган[3].

Театр

  • Öп Бабанıн Элини
  • Сизинкилер Дüня Каç Буcак
  • Аğıр Роман
  • БКМ Мутфак
  • Çок Гüзел Ҳарекетлер Бунлар
  • Ёлдан Çıкан Оюн

Филмографияси

Филм

  • Организе İşлер (2005) — Кемал
  • Беяз Мелек (2007) — Реşат
  • Плажда (2008) — Али
  • О… Çоcукларı (2008) — Саффет
  • Гüнеşи Гöрдüм (2009) — Аҳмет
  • Еди Коcалı Ҳüрмüз (2009) — Фиşэк Öмер
  • Ералтı (2012) — Бармен
  • Карışıк Касет(2014) — Улаş
  • Яктıн Бени (2015) — Селам
  • Öлüмлü Дüня (2018)

Телевидение

  • Аврупа Якасı (2006–2009) — Танрıверди Экşиоğулларı
  • Кавак Еллери (2009–2011) Гüвен Каракуş
  • Ялан Дüня (2011–2014) — Эмир Данışман
  • Жет Сосете (2018–2020) — Озан Öзпамук
  • Кадеримин Оюну (2021-) — Маҳир

Меҳмон актёр сифатида

  • Эн Сон Бабалар Дуяр (2002) — İсмаил
  • Анадолу Капланı (2006)
  • Аşк Тутулмасı (2008)
  • Аşк Гелиёрум Демез (2009) — Беркcан
  • Çок Гüзел Ҳарекетлер Бунлар (2008 / 2010)
  • Аşаğı Юкарı Емиşлилилер (2011)
  • Комеди Тüркие (2015)

Манбалар

  1. ↑ „Сарп Апак кимдир? Сарп Апак нерели ве каç яşıнда?“ (Туркиш) (2020-йил 12-июн). Қаралди: 2020-йил 26-август.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Сарп Апак кимдир нерели каç яşıнда? Сарп Апак дизилери ве филмлери“ (Туркиш) (2020-йил 22-май). Қаралди: 2020-йил 26-август.
  3. ↑ „Üнлüлерин уюşтуруcу давасıнда карар аçıкландı“ (Туркиш). Т24. Қаралди: 2020-йил 26-август.

Ҳаволалар