Сарроф (араб. — пул алмаштирувчи, йирик пулларни майда қилувчи) — шаҳар кўчалари ва расталарида ўтириб, кишиларнинг йирик пулларини майдалаб, қимматбаҳо буюмларини пулга алмашлаб бериб, фойда кўрувчи шахс. Улар хориждан келган савдогарларнинг пулларини маҳаллий пулларга алмаштириб бериш, қимматбаҳо тошлар, олтин, кумуш ва бошқаларни аниқлаш, уларнинг баҳосини белгилаш, айрим кишиларнинг омонат пулларини, буюмларини маълум муддатгача сақлаб бериш каби ишлар билан шуғулланиб, банк, омонат кассалари, гаровхоналар вазифаларини бажаришган. Саррофлар судхўрлик иши билан ҳам шуғулланган, улар хизматлари эвазига кишилардан маълум миқдорда ҳақ олган. Илгари ҳар бир шаҳарда саррофлар фаолият юритган. Масалан, Бухорода саррофларнинг алоҳида маҳалласи ва асосий иш жойи — Тоқи Саррофон мавжуд эди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил