Сарсабил, спаржа (Аспарагус) — лолагулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми; сабзавот ва манзарали экин. Европа, Осиё ва Африкада 150 тури бор. Ўзбекистонда 2 тури ёввойи ҳолда учрайди. Калтабарг С. (А. брачйпҳйллус Турез.), форс (А. персиcус Бакер.) кўп йиллик, чирмашиб ўсадиган ўт. Иккала тури ҳам бошқа белгилари билан бир-бирига ўхшаш, бўйи 50—150 см. Барглари майда, барг қўлтиғида нинасимон кўринишда. Шакли ўзгарган шохчалар — кладодийлар ҳосил қилади. Меваси резавор, ранги қизил. Май ойида гуллаб, июнда мева беради. Тўқайларда ўсади. Доривор С. (А. оффcиналис) Европанинг марказий ва жан. қисмида, Кавказорти ва Шим. Кавказда кенг тарқалган. Сабзавот сифатида экилади; унинг ёш новдалари овқатга ишлатилади. Таркибида 2% оқсил, 2,4% углеводлар (клечаткадан ташқари), витаминлар Б, Б2, ПП, провитамин А мавжуд. С.-дан аспарагин олинади. Ҳосилдорлиги 30—35 с/га. С. экилган майдонлардан 10—15 йил ҳосил олинади. С. аспарагус номи билан манзарали ўсимлик сифатида ҳам ўстирилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил